Булар оддийларидан тубдан фарқ қилади - Тошкент метрополитени эскалаторлар ҳақидаги мақолага муносабат бирдирди
Пойтахт метрополитен хизмати Kun.uz'нинг донаси 100 минг долларга айланаётган 8 та эскалатор ҳақидаги суриштирувига расмий муносабат билдирди. Унда ДУК ҳар бир эскалатор 55 минг долларга сотиб олинаётгани, транспорт, божхона, ўрнатиш харажатлари билан таннарх 95,3 минг долларга айланаётганини билдирган.

Фото: Тошкент метрополитени
Куни кеча Kun.uz сайтида Тошкентнинг 3 та: “Халқлар дўстлиги”, “Новза” ва “Пахтакор” метро бекатларига 8 та эскалатор ўрнатиш учун салкам 10,6 млрд сўмлик шартнома тузилгани ва қурилмалар қимматга тушаётганига оид мақоласи эълон қилинганди. “Тошкент метрополитени” ДУК таҳририятга расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, президентнинг 2021 йилдаги тегишли қарорига кўра, метрополитенда хизмат муддатини ўтаб бўлган 6 дона эскалаторларни алмаштириш учун давлат бюджети ҳисобидан жами 900 минг доллар ажратилиши кўзда тутилган.
Таъкидланишича, ўрганишлар олиб борилиши ва ажратилиши кўзда тутилган маблағлар харажати оптималлаштирилиши натижасида 6 дона эскалаторлар ўрнига “Халқлар дўстлиги”, “Новза” ва “Пахтакор” бекатларидаги маънан эскирган 8 дона эскалаторларни алмаштириш режалаштирилган.
“Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кўрсатиб ўтилган бекатларга ўрнатиш учун харид қилинган 8 дона эскалаторлар техник кўрсаткичлари бўйича тўлиқ юклама билан суткасига 20 соат давомида узлуксиз ишлаш қувватига эга қурилма бўлиб, “оғир турдаги” эскалаторлар туркумига мансуб ҳамда республика ҳудудида фақатгина метрополитен объектларида фойдаланилади (“енгил турдаги” оддий эскалаторлардан тубдан фарқ қилади).
Белгиланган тартибда, метрополитен ходимлари томонидан барча техник ҳужжатлар давлат харидини амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларни экспертизадан ўтказиш комплекс маркази” ДУКдан экспертизадан ўтказиб, ўрганилган бозор нархларини тасдиқлаш ва якуний хулоса олиш учун тақдим қилинган.
Тақдим этилган ҳужжатларга асосан, марказ томонидан тегишли экспертиза ўтказилиб, нархлар тасдиқланган ва 2023 йил 23 июнда 45/01-07/2-2886-сонли ижобий хулоса олинган”, – дейилади изоҳда.
Корхонага кўра, шу хулоса асосида эскалаторларни етказиб берувчи корхонани аниқлаш учун 2023 йил октябр ойида 2 маротаба электрон тендер танловлари ўтказилган. Лекин турли сабабларга кўра (ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги, қатнашувчи корхоналар етарли бўлмагани ва ҳ.к.) тендер савдоси бекор қилинган.
“Шундан сўнг, 18.11.2023 йил учинчи бор электрон танлов ўтказилган ва танлов натижаси бўйича “Mercury Solution” МЧЖ ғолиб деб топилиб, 8 дона эскалаторларни етказиб бериш, ўрнатиш ҳамда ишга тушириш бўйича 22.11.2023-йилда 10,554 млрд сўмлик (ҚҚС билан 12%), 10-сонли шартнома расмийлаштирилган (ушбу расмийлаштирилган шартномадаги қийматига 5 йиллик кафолат муддати ва қўшимча эҳтиёт қисмлар (ЗИП) киритилган)”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, “Тошкент метрополитени” таҳририят мақоласида эскалаторларнинг донаси 100 минг долларга айланаётгани ҳақидаги гапда хатолик кетганини баён қилган. Аммо корхона келтирган калкуляцияга кўра бу нотўғри маълумот эмас.
Қайд этилишича, шартнома асосида кўрсатиб ўтилган “оғир турдаги” эскалаторнинг ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган нархи 55 минг долларни ташкил қилган. Бу ҳақда шартномада бирорта илова (ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги келишув ҳужжати) келтирилмаган.
“Шу билан бир қаторда, бир дона эскалаторни етказиб бериш транспорт харажати – 16,0 минг, божхона бож тўлови (5 %) – 3,6 минг, қўшилган қиймат солиғи (12%) - 8,9 минг ҳамда ўрнатиш, сертификатлаш каби бошқа харажатлар – 11,8 минг АҚШ долларини ташкил қилганини ва эскалатор бир донаси таннархи, “Mercury Solution” МЧЖнинг фойдасини ҳисобга олмаганда 95,3 минг АҚШ долларини ташкил этганлигини таъкидлаб ўтамиз”,– дейди ДУК.
Бундан ташқари, давлат ташкилоти бу масалага аниқлик киритиш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида назорат қилувчи тегишли органлар, хусусан Рақобат қўмитасининг ўрганишлар ўтказишига тайёрлигини айтиб ўтган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги “Мустақиллик майдони” ва “Ҳамид Олимжон” бекатларида эскирган эскалаторларни янгисига алмаштириш учун учинчи бор эскалаторлар харидига электрон тендер бошланган.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

19:07 / 30.05.2025
Тошкент ерусти метросида 3 ой давомида режали профилактик ишлар амалга оширилади

19:51 / 23.04.2025
Тошкент метрополитени 2025 йилда қўшимча 56 та метро вагони харид қилади

14:35 / 20.03.2025
Тошкент метрополитени ТТЗ даҳасигача олиб борилади

20:53 / 06.09.2024