Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN: Сицилияда чўкиб кетган яхтада муҳим махфий маълумотлар бўлган
Яхтадаги сейфларда сақлангани айтилаётган маълумотлар бутун дунё махсус хизматчиларини қизиқтиргани боис, ғаввослар кема чўкиб кетган жойда қўриқлаш ишларини кучайтиришни сўраган.

Фото: CNN
Август ўрталарида Италия жанубидаги Палермо қирғоқлари яқинида чўкиб кетган Bayesian суперяхтаси ичида ғарб разведка хизматларига алоқадор махфий маълумотлар бўлган бўлиши мумкин, деб хабар беради CNN.
Қайд этилишича, яхтадаги сув ўтказмайдиган сейфларда махфий маълумотларга эга суперҳимояланган иккита ташқи ташувчи диск бўлган.
CNN версиясига кўра, ушбу маълумотлар бутун дунё махсус хизматчилари учун аҳамиятли бўлгани боис, ғаввослар кема чўкиб кетган жойда қўриқлаш ишларини кучайтиришни сўраган.
Таъкидланишича, аввалига маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ўғрилар яхтадаги заргарлик ва бошқа қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишидан хавотирга тушган, аммо эндиликда уларни махфий маълумотлар кўпроқ ташвишга солмоқда.
Қиймати 35 миллион евро турадиган 56 метрли Bayesian яхтаси 19 август кечаси Портичелло шаҳри соҳиллари яқинида торнадо оқибатида чўкиб кетганди. Кема ичида Буюк Британияда технология соҳасидаги энг муваффақиятли тадбиркорлардан бири Майкл Линч ҳамда унинг 18 ёшли қизи ҳам бўлган.
Линчни «британиялик Билл Гейтс» деб аташарди. У Буюк Британиядаги энг йирик дастурий таъминотлардан бири Autonomy’ни яратиб, 2011 йилда 11 миллиард долларга HP компаниясига сотишга уринган. Аммо Америка технологик гиганти уни фирибгарликда айблаганидан кейин битим барбод бўлган. Июн ойида у Сан-Франсиско суди томонидан барча айбловлардан оқланган эди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади
Ўзбекистон | 09:47
-
Россия Axios'нинг Путиннинг Эрон бўйича позицияси ҳақидаги маълумотини рад этди
Жаҳон | 09:45
-
Хорижий фуқароларни техникумларга ўқишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади
Ўзбекистон | 09:41
-
ЕИ АҚШга қарши жавоб божларини жорий этишни 1 августга қолдирди
Жаҳон | 09:39
Мавзуга оид

22:35 / 22.06.2025
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди

18:29 / 30.04.2025
Италияда миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилади

19:35 / 25.03.2025
Трамп маъмуриятидагилар махфий ҳарбий маълумотлар сизиб кетишига йўл қўйиб берди

20:07 / 16.12.2024