Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ АҚШга қарши жавоб божларини жорий этишни 1 августга қолдирди
Европа Иттифоқи Доналд Трамп билан келишувга эришиш умидида 1 августгача АҚШ товарларига жавоб божлари жорий қилмайди, деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Фото: Dado Ruvic/REUTERS
Европа Комиссияси 14 июлда АҚШ билан божхона можаросида жавоб чораларини илгари режалаштирилганидек жорий қилмайди, лекин уларни август ойининг бошига қолдиради, деб ёзди Reuters Европа Иттифоқи раиси Урсула фон дер Ляйенга таяниб. Сиёсатчи ўз қарорини аввалроқ 1 августдан бошлаб Европа Иттифоқига 30 фоизлик божлар киритиш билан таҳдид қилган АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти билан келишувга эришиш мумкинми ёки йўқми, шуни кўриш истаги билан изоҳлади.
Вашингтон аввалроқ бир қатор божхона тўловларини, жумладан, Европа маҳсулотларига ҳам оширганлиги сабабли, ЕИнинг жавоб чоралари 14 июл, душанба куни кучга кириши керак эди. Бироқ Reuters манбаларига таяниб ёзишича, Германия ҳукумати ва бошқа баъзи давлатлар маслаҳатлашувлар чоғида АҚШ билан музокараларни мураккаблаштирмаслик учун бу қадамдан воз кечиш тарафдори бўлган.
Бир кун олдин Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи экспортига 30 фоизлик божларнинг жорий этилиши «муҳим трансатлантик таъминот занжирларини бузиши, Атлантиканинг иккала томонидаги корхоналар, истеъмолчилар ва беморларга зарар етказиши» ҳақида огоҳлантирди. Унинг қўшимча қилишича, Брюссел 1 августга қадар АҚШ билан келишувга эришиш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр. «Шу билан бирга, биз ЕИ манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрамиз, жумладан, керак бўлса, мутаносиб жавоб чораларини кўрамиз», — дея хулоса қилди сиёсатчи.
Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта Европа Иттифоқи «бирлашгани»ни ва ўз манфаатларини «ҳимоя қилишга тайёр»лигини айтди. «Тарифлар — бу солиқ. Улар инфляцияни кучайтиради, ноаниқликни келтириб чиқаради ва иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилади. Биз бутун дунё бўйлаб кучли савдо ҳамкорлигини қуришда давом этамиз», — деди у.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди
Ўзбекистон | 00:58
-
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди
Жаҳон | 23:57 / 01.08.2025
-
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди
Жаҳон | 23:35 / 01.08.2025
-
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди
Фан-техника | 23:25 / 01.08.2025
Мавзуга оид

23:12 / 01.08.2025
Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди

15:28 / 01.08.2025
АҚШ 8 августгача Украинада тинчлик ўрнатишга чақирди

14:54 / 01.08.2025
АҚШ Путинга яқин шахслар билан Украина ҳақида гаплашди: ҳеч қандай ўзгариш йўқ

13:25 / 01.08.2025