Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий фуқароларни техникумларга ўқишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади
"Чет эл фуқаролари ва хорижда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни техникумларга ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчириш жараёнларини соддалаштириш мақсадида ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: qarshimedtex.uz
Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
- касбий таълим ташкилотларига чет эл фуқаролари ва хорижда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўқишга қабул қилиш тартибини соддалаштириш;
- чет эл фуқаролари ва хорижда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўқишини хорижий касбий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон касбий таълим ташкилотларига кўчириш;
- касбий таълим ташкилотларда таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ва хорижда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўқишини кўчириш.
Чет эл фуқаролари ва хорижда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (хорижий фуқаролар) ўқишини хорижий касбий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги касбий таълим ташкилотларига кўчириш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистондаги касбий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ва хорижда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўқишини кўчириш касбий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчиларни ўқишини кўчириш тартиби асосида амалга оширилади.
Хорижий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчиришни истаган хорижий фуқаролар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўқишни кўчиришни истаётган касбий таълим ташкилотини кўрсатган ҳолдаги ариза, паспорт маълумотлари ва ўқиган таълим ташкилотидан берилган маълумотнома (баҳолар қайдномаси)ни топширади.
Хорижий фуқароларнинг ўқишини хорижий касбий таълим муассасаларидан Ўзбекистон касбий таълим ташкилотларига ўқишни кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш ҳар йили 15 июлдан 15 августга қадар амалга оширилади.
Хорижий давлат дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасаларининг, халқаро ташкилотлари ходимлари ва хорижий экспертларнинг фарзандлари ёки улар томонидан васийликка олинган вояга етмаган шахслар ўқув йили давомида Ўзбекистон касбий таълим ташкилотларига ўқишини кўчириш бўйича аризани Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига топширишлари мумкин.
Ўқишини кўчириш истагини билдирган хорижий фуқаро қуйидаги ҳужжатларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади:
- ариза (аризада ўқиган касбий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли кўрсатилади);
- миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
- ўқиган таълим ташкилотидан берилган маълумотнома (баҳолар қайдномаси).
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нефт – дунё иқтисодиётининг юраги
Молия | 23:17 / 09.08.2025
-
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ
Жаҳон | 22:29 / 09.08.2025
-
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState
Жаҳон | 21:33 / 09.08.2025
-
Меҳнат ҳуқуқига оид фармон: нималар ўзгармоқда?
Иқтисодиёт | 21:11 / 09.08.2025
Мавзуга оид

10:40 / 01.08.2025
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди

14:55 / 26.07.2025
Битирувчиларни техникумга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди

23:51 / 10.07.2025
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

14:13 / 02.07.2025