Ўзбекистон | 17:12 / 02.08.2024
18022
1 дақиқада ўқилади

Чироқчи тумани ҳокими фуқарога тарсаки туширди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога қўл кўтарди. Ҳокимлик матбуот хизмати ҳолатни инкор қилмади ва тез орада расмий муносабат берилишини билдирди.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога тарсаки туширгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Воқеа жойида ИИБ ходимлари ҳам бўлган.

Видеолавҳада кўринишича, ҳоким ИИБ ходимлари гаплашиб турган фуқаро олдига келган ва кутилмаганда унинг юзига тарсаки тортиб юборган. Ҳолат қачон ва қаерда содир бўлгани маълум эмас.

Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Чироқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Собит Абдунаимов билан боғланди. У ҳолатга тез орада расмий муносабат билдирилишини маълум қилди.

Маълумот учун, Файзулла Юсупов 1976 йил Қамаши туманида туғилган. У 2023 йил август ойи бошида Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тайинланганди. Бунгача Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти