TIME журнали хонанда Тейлор Свифтни «2023 йил одами» деб топди
Свифт йил давомида кенг кўламли Eras Tour жаҳон бўйлаб гастролини ўтказди ва шоу-бизнес оламида шов-шув кўтарди.

Фото: TIME
Америкалик қўшиқчи аёл Тейлор Свифт TIME журнали талқини бўйича «2023 йил одами» деб топилди.
34 ёшли поп-хонанда бошқа даъвогарларни, жумладан, Владимир Путин, Си Жинпинг, OpenAI асосчиси Сэм Алтман, қирол Чарлз III, «Барби» ҳамда Ҳолливуд актёрлари ва сценарий муаллифларини ортда қолдирди.
17 йиллик фаолияти давомида Свифт Америкада (Billboard 200) биринчи ўринни эгаллаган 12 та албом чиқарди, кўплаб «Грэмми» ва бошқа мукофотларни қўлга киритди. У кантри-хонандаси сифатида бошлаб, поп-юлдуз даражасига кўтарилди, орада иккита инди-албомни ҳам тақдим қилди.
2022 йилда Свифт пандемиядан кейин биринчи марта концерт беришни бошлади - унинг кенг кўламли Eras Tour жаҳон бўйлаб гастроли миллиардерлар қаторига киритди.
Одатда TIME ҳокимиятнинг анъанавий соҳалари вакилларини «Йил одами» деб эътироф қилади. Бироқ, ғайриоддий таъсири 2023 йил давомида намоён бўлган Свифт бундай лавозимга эга эмасди.
«Ҳар бир йилда эзгулик ва зулмат бор. 2023 йилнинг кўп қисмини зулмат эгаллади. Жуда кўп қадриятлар барбод бўлаётган дунёда Тейлор Свифт чегаралардан ошиб ўтди ва эзгулик манбаига айланиш йўлини топди», дейилади журнал берган таърифда.
Тейлор Свифт 2017 йилда ҳам жинсий зўравонликка қарши чиққан Silence Breakers гуруҳи билан бирга «Йил одами» бўлган эди.
1927 йилдан бошланган анъанага кўра, TIME яхши ёки ёмон бўлишидан қатъи назар йил давомида сарлавҳаларни шакллантирган шахслар, концепциялар ёки гуруҳларни «Йил одами» сифатида эътироф қилади.
2022 йилда TIME Украина президенти Володимир Зеленский ва «Украина руҳи»ни «Йил одами» деб эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳали кеч эмас – Трамп Эронни ядровий битим тузишга чақирди
Жаҳон | 16:47
-
Тошкентда 23 минг таксичи ишсиз қолиши мумкин — Yandex
Ўзбекистон | 16:38
-
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
Спорт | 16:32
-
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди
Ўзбекистон | 16:29
Мавзуга оид

18:14 / 12.12.2024
TIME журнали Трампни «Йил одами» деб эълон қилди

20:52 / 09.12.2024
TIME журнали «Йил одами» номинациясига номзодларни эълон қилди

14:50 / 11.09.2024
Тейлор Свифт сайловда Камала Ҳаррисни қўллашини маълум қилди

07:24 / 08.08.2024