Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Яқин Шарқ, Европа ва АҚШда минглаб кишилар фаластинликларни қўллаб кўчаларга чиқди. Фотосуратлар
17 октябр куни кечқурун Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонаси ҳудудига ракета зарбаси келиб тушди, бу ерни отишмалар туфайли ўз уйларини тарк этган фаластинликлар ҳам бошпана қилганди. ҲАМАС раҳбарияти юзлаб қурбонлар ҳақида хабар бериб, бунда Исроил мудофаа армиясини айблаган. ЦАҲАЛ эса шифохона ҳудудини вайрон қилган ракета Исроил ҳудудини ўққа тутишга ҳаракат қилган «Ислом жиҳоди» гуруҳи томонидан учирилганини даъво қилган. Ғазо секторидаги шифохонада юзлаб кишилар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалиши билан Туркия, Иордания, Миср, Тунис, Сурия, Ливан, Яман, Эрон ва бошқа кўплаб мамлакатларда Исроил ва АҚШ элчихоналари атрофида оммавий намойишлар бошланди. Фаластинни қўллаб-қувватлаш акциялари нафақат аҳолисининг катта қисми мусулмонлар бўлган мамлакатларда, балки ғарбдаги Испания, Германия ва Америка Қўшма Штатларида ҳам ўтказилди.
Истанбул, Туркия
Исроил консулхонаси биноси атрофида бир неча минг киши йиғилган
Emrah Gurel / AP / Scanpix / LETAИсроил миллий хавфсизлик кенгаши Туркияда исроилликларга ҳужум қилиниши хавфи юқори эканини маълум қилиб, мамлакат фуқароларини зудлик билан бу ерни тарк этишга чақирган.
Burak Kara / Getty ImagesКонсулхонага мушаклар ташланган, айрим намойишчилар дипломатик миссия ҳудудига бостириб киришга уринган. NBC News хабарига кўра, турк полицияси бунга йўл қўймаслик учун сув пуркагич ва кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган.
Burak Kara / Getty ImagesИсроилнинг Истанбулдаги консуллиги атрофидаги акциядан ташқари, Американинг «Макдоналдс» ресторанига ҳужум уюштирилган.
Burak Kara / Getty Images
Байрут, Ливан
Байрут марказида фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган акцияда минглаб кишилар тўпланди.
Anwar Amro / AFP / Scanpix / LETAНамойишчилар АҚШ элчихонасига келишди. Улар Фаластинни қўллаб-қувватловчи шиорлар айтишган.
Joseph Eid / AFP / Scanpix / LETAЎзи билан Фаластин байроқларини олиб келган намойишчилар уларни Америка элчихонаси деворларига илиб қўйишган.
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETAЛиванда катта таъсирга эга бўлган «Ҳизбуллоҳ» Ғазодаги шифохонага зарба берилишига жавобан «ғазаб куни» эълон қилган.
Joesph Eid / AFP / Scanpix / LETAАҚШнинг Байрутдаги элчихонаси атрофида йиғилган намойишчилар ва полициячилар ўртасида тўқнашув юзага келган. Полиция уларни тарқатиш учун махсус воситаларни қўллаган.
Joseph Eid / AFP / Scanpix / LETAЛиван ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилмагани туфайли мамлакат пойтахти Байрутда Исроил элчихонаси йўқ. Акциялар АҚШ элчихонасидан ташқари Франциянинг Байрутдаги элчихонаси ва БМТнинг Ғарбий Осиё бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси штаб-квартираси олдида ҳам ўтказилди.
Bilal Hussein / AP / Scanpix / LETA
Наблус ва Рамаллоҳ, Иордан дарёси Ғарбий соҳили
Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрида, бу ерда ҳокимият Маҳмуд Аббос раҳбарлигидаги ФАТҲ ҳаракати қўлида, намойишчилар Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС байроқларини кўтариб чиқишган.
Zain Jaafar / AFP / Scanpix / LETAРамаллоҳда намойишчилар ёнувчи модда солинган бутилкалар ва тошлар улоқтириб, йўлларни тўсишга ҳаракат қилди
Issam Rimawi / Anadolu / Vida Press
Вашингтон марказидаги акцияда ҳам Фаластин, ҳам Исроилнинг тарафдорлари бир вақтнинг ўзида тўпланди. Воқеа жойида олинган суратларда кўриш мумкинки, Исроил томонида бўлган намойишчилар сони фаластинликларни қўлловчилар сонидан анча кам бўлган.
Spencer Platt / Getty Images / AFP / Scanpix / LETAНю-Йоркда намойишчилар намойишга чиққанларнинг қўлларидаги плакатларда «Дарёдан денгизгача Фаластин» ёзуви акс этган.
Fatih Aktas / Anadolu / Vida Press