Нетаняҳу Ғазони босиб олиш билан таҳдид қилмоқда
Исроил агар фаластинликлар Тел Авив шартлари бажармаса, бутун Ғазо ҳудудини аннексия қилишни ваъда берди

Фото: Los Angeles Times
Бинямин Нетаняҳу ҲАМАС томонидан гаровда сақланаётган исроилликлар озод этилмаса, Исроил бутун Ғазо ҳудудини босиб олади, деган таҳдидини яна бир бор такрорлади. Бу огоҳлантириш Исроилнинг иккинчи ҳафта давом этаётган ҳаво ҳужумлари ортидан янгради. Биргина оташкесим бекор бўлган сўнгги кунларда зарбалар оқибатида800 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
Нетаняҳунинг таъкидлашича, ҲАМАС гаровдагиларни озод қилишдан қанчалик бош тортса, Исроил шунчалик қаттиқроқ жазо чораларини қўллайди. У жумладан ҳудудларни эгаллаш ва яна ҳозирча аниқлик киритилмаган бошқа чоралар ҳақида гапирди.
Бироқ амалий жиҳатдан айнан Исроил тинчлик музокараларидан воз кечди ҳамда урушни тўхтатиш бўйича иккинчи босқичга ўтишдан бош тортди. Тел Авив олиб борилаётган тажовуз ва фаластинликларга нисбатан зулмни давом эттириш орқали Нетаняҳуга шерик бўлган ултраўнгчи сиёсий гуруҳларнинг кутилмаларини қондирмоқда.
Бундан олдин Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳам Тел Авив Ғазони тўлиқ оккупация қилиш ниятида эканини айтган эди.
Айни пайтда Исроил ўз ҳужумларини юмшатиш ёки Ғазога ёрдам етказиш учун ўтиш пунктларини очиш ниятида эканини кўрсатмаяпти.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 18 мартдан бошлаб Исроилнинг янги ҳужумлари натижасида 830 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 1787 киши яраланган. Кўпчилик жабрланувчилар аёллар ва болалардир.
БМТ маълумотига кўра, Исроил ҳужумлари ва эвакуация бўйича чиқарилган буйруқлар туфайли 124 минг фаластинлик яна ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
2023 йил октябридан бери Ғазода давом этаётган қаттиқ ҳарбий амалиётларда 50 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёл ва болалар. Яраланганлар сони эса 113 мингдан ошиб кетган.
Ғазодаги қурбонлар сони кўпайиб бораётган бир пайтда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги оташкесим музокаралари тўхтаб қолган. АҚШ, Қатар ва Миср воситачи сифатида иштирок этган ушбу жараёнда келишувнинг 1 мартда тугаган биринчи босқичи янгиланмади.
ҲАМАС Исроилни тинчлик музокараларини атайин йўққа чиқарганликда айбламоқда. Аслида бу музокаралар фаластин эксклавида урушни тўлиқ тўхтатишга қаратилган эди.
Тавсия этамиз
Трамп билан урушиб қолган Маск янги партия тузмоқда
Жаҳон | 15:19 / 06.07.2025
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10 / 06.07.2025
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Sergeli city'нинг айрим блокларида қурилиш ишлари тўхтатилди
Ўзбекистон | 21:26
-
Сергей Лавров Украинадаги урушни тугатиш учун иккита асосий шартни айтди
Жаҳон | 21:20
-
Андижонда 9 ёшли икки бола фермер хўжалиги ҳовузига чўкиб кетди
Жамият | 20:51
-
Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётгани рад этилди
Жамият | 20:44
Мавзуга оид

13:55
Исроил ҳужумларга жавобан Ямандаги ҳусийчилар объектларига зарба берди

10:58
Исроилда Ғазода доимий оташкесим ўрнатиш талаби билан кўп минг кишилик акция ўтказилди

10:03
АҚШ ҲАМАСни Ғазодаги гуманитар ёрдам тарқатиш пунктига ҳужумда айблади

09:20