Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россияда агентлар тармоғини яратиб, дронлар орқали ҳужум уюштирмоқда – CNN
CNN телеканалига кўра, Украина Россияда агентлар тармоғини яратган ва ҳужум уюштириш учун уларни дронлар билан таъминламоқда. Украина бундай иддаоларга «фақат тўлиқ ғалаба қозонилганидан кейин» изоҳ берилишини айтяпти.

Фото: CNN
Украина Россия ҳудудида қўпорувчилик фаолиятини амалга оширувчи агентлар тармоғини яратди ва уларни ҳужумларни ташкил қилиш учун дронлар билан таъминлади, деб хабар берди CNN АҚШ разведка маълумотлари билан таниш манбаларга таяниб.
АҚШ расмийларига кўра, Россия ҳудудидан уюштирилгани айтилаётган Кремлга дрон ҳужуми ортида айнан шу агентлар турибди. Бу агентлар 30 май куни Москвага дрон ҳужумида иштирок этганми ёки йўқми, ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
CNN суҳбатдошларининг иддао қилишича, Россия ичидаги «саботаж уялари» украинапараст фаоллар ва «ушбу турдаги уруш билан шуғулланиш учун тайёрланган оператив ходимлардан» ташкил топган. Украина уларни ўзида ишлаб чиқарилган дронлар билан таъминлаяпти. Икки америкалик мулозимнинг айтишича, зарбалар АҚШ томонидан тақдим этилган дронлар ёрдамида амалга оширилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.
CNN суҳбатдошлари дронларни етказиб беришнинг аниқ йўналишларини билмайди, бироқ улар Киевда дронлар ёки уларнинг таркибий қисмларини Россия ҳудудига ўтказишда фойдаланиш мумкин бўлган самарали контрабанда йўллари борлигини айтишди.
Европа разведкаси вакили Россия-Украина чегараси жуда узун эканини қайд этди, бу эса назоратни қийинлаштиради ва юк контрабандаси учун қулай қилади. «Шунингдек, бу Россиянинг чеккасидаги ҳудудлар эканини тушуниш керак. Тирикчилик қилиш бу жойларда ҳамма учун муаммо, шунинг учун нақд пул мўъжизалар яратади», деди манба.
Агентларни ким назорат қилиши аниқ маълум эмас. CNN манбаларининг фикрича, улар билан Украина разведкаси ходимлари алоқада бўлиши мумкин. Телеканалнинг икки суҳбатдоши Украина президенти Володимир Зеленский Украина разведкаси ва хавфсизлик хизматлари қила оладиган «умумий параметрлар»ни белгилаб қўйганини, бироқ ҳар бир операция давлат раҳбарининг розилигини талаб қилмаслигини тушунтирди.
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) расмийси CNN телеканалига Россия ичидаги «сирли портлашлар ва дрон ҳужумлари» давом этишини айтди. «Биз бу «портлашлар»ни фақат ғалаба қозонганимиздан кейин изоҳлаймиз», деди агентлик вакили.
АҚШ разведка маълумотлари билан таниш бўлган манба сўзларига кўра, Кремлга дрон ҳужумлари украиналикларнинг бундай диверсия учун инфратузилма қуриш бўйича «бир неча ойлик саъй-ҳаракатларининг чўққиси».
АҚШ юқори мартабали расмийлари Россия ичидаги зарбаларни очиқ қоралаб, уруш янада кучайиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бироқ, CNN билан юзма-юз суҳбатда АҚШ ва Ғарб расмийлари бундай зарбаларни оқлаган ва Россия ресурсларини ўз ҳудудини ҳимоя қилишга йўналтириш мумкин бўлган оқилона ҳарбий стратегия эканини айтган.
CNN суҳбатдошларидан бирига кўра, Киев Россия ичида ҳужумларни давом эттиришни режалаштирмоқда – бу эса Россия расмийларини ички хавфсизлик ҳақида қайғуришга мажбур қиладиган самарали чалғитувчи тактика.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият лицензияланади
Ўзбекистон | 13:10
-
Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди
Жамият | 13:03
-
Россияни қўллашга тайёр Хитой, Исроилга чора кўрмоқчи бўлаётган Евроиттифоқ ва FETOʻчилар таъқибини давом эттираётган Туркия – кун дайжести
Жаҳон | 12:54
-
Қорақалпоғистондаги туманда иссиқ туфайли боғчалар ёпилди
Ўзбекистон | 12:20
Мавзуга оид

12:04
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди

11:27
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади

11:20
Россия думаси «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунчиликни яна кучайтирмоқда

11:15