Ўзбекистон | 13:10 / 16.07.2025
851
3 дақиқада ўқилади

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият лицензияланади

"Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги лицензиялаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: APF

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

a) эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг:
ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш, улардан фойдаланиш ва уларни фойдаланишдан чиқариш;
радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

б) бошқа юридик шахсларнинг:
ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш;
радиациявий манбаларни лойиҳалаштириш, барпо этиш, улардан фойдаланиш  ва уларни фойдаланишдан чиқариш;
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари, радиацивий манбалар учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш;
радиациявий манбалар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар сақлаш пунктларидан фойдаланишда, радиоактив моддалар хамда радиоактив чиқиндилар билан муомала бўйича фаолиятни амалга оширишда технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофаза қилиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш;
радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлик ишларни амалга ошириш, шу жумладан, радиоактив моддалар ва ядровий материаллар хамда уран рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш, геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишларини ўтказиш ва қазиб чиқариш, ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, қайта ишлаш, уларни транспортда ташиш (ташиш) ва сақлаш;
радиоактив чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш (ташиш), сақлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш;
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материаллар, ускуналар ҳамда технологияларни, шунингдек, радиоактив моддалар ва ядровий материалларни олиб кириш ва олиб чиқиш;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (лицензияловчи орган) томонидан лицензияланади.

Лицензия лицензия талабгори томонидан фаолиятнинг хавфсизлиги ва лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш режалаштирилган ёки унга тегишли бўлган объектнинг хавфсизлиги асослантирилган ва тасдиқланган муддатдан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатга берилади.

Лицензия фақат юридик шахсларга белгиланган фаолият турларини амалга ошириш учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Амалга оширилиши учун лицензия олинган фаолият тури фақат лицензияни олган юридик шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди