Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондаги туманда иссиқ туфайли боғчалар ёпилди

Фото: Kun.uz
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани ҳокимининг қарори билан туман ҳудудидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Бунга 16–18 июл кунлари об-ҳаво +40 даражадан юқори бўлиши сабаб сифатида келтирилмоқда.
Бундан олдинроқ «Ўзгидромет» жорий йилнинг 17-19 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирганди.
17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18–20 июл кунларида ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44...+45 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
17 июл куни учун об-ҳаво прогнози
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22...+24 даража, кундузи +38...+40 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +24...+29 даража, кундузи +38...+43 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, чўл ҳудудларда баъзи жойларда +30 даражагача, кундузи +38...+43 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21...+26 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи +39...+44 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг Киевга зарбаси: саккиз киши, жумладан бир бола яраланди
Жаҳон | 11:08
-
Президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижроси назорати кучайтирилади
Ўзбекистон | 11:04
-
Қибрайда фуқаронинг 37 бош қора молини қўлга киритган шахслар аниқланди
Жамият | 10:57
-
Россияда таниқли сиёсатшунос Екатерина Шулман сиртдан ҳибсга олинди
Жаҳон | 10:28
Мавзуга оид

19:23 / 27.07.2025
Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида ҳарорат рекорд даражага етди

11:38 / 23.07.2025
ССВ жазирама туфайли аллергик реакциялар пайдо бўлишидан огоҳлантирди

14:26 / 22.07.2025
Жазирамада қандай таомларни истеъмол қилмаслик керак? – СВВ тавсиялари

18:27 / 21.07.2025