Samsung фойдаланувчиларга смартфонларни мустақил таъмирлашни ўргатади
Samsung ва iFixit смартфонларни мустақил таъмирлаш имконини берадиган иловани тайёрламоқда.

Фото: Unsplash
Samsung компанияси фойдаланувчиларга ўз маҳсулотларини уй шароитида мустақил равишда таъмирлашда ёрдам берадиган иловани чиқаришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда компаниянинг АҚШ Патент ва товар белгилари бўйича идорасига топширган аризасидан маълум бўлган. Ҳужжатда хизмат Self Repair Assistant деб номланган.
Компания уни смартфонлар, ақлли соатлар, планшетлар ва минигарнитураларни мустақил равишда таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш имконини берадиган «мобил телефон учун амалий дастур» деб таърифлайди. Тавсифга қўшимча равишда илова белгиси ҳам тасвирланган. У кўк квадрат ичидаги тишли оқ доирага жойлаштирилган калитдан иборат.
The Verge тахминига кўра, иловада Samsung Galaxy сериясидаги қурилмаларни таъмирлаш бўйича кўрсатмалар бўлади. Катта эҳтимол билан Self Repair Assistant иловасининг ишлаб чиқарилиши 2022 йил бошида эълон қилинган Samsung ва iFixit ўртасидаги ҳамкорлик натижасидир.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ёзувчи Салом Рушдийга ҳужум қилган шахс 25 йилга қамалди
Жаҳон | 21:35
-
АҚШ Космик кучлари «Олтин гумбаз»ни яратиш 1,5 трлн доллардан ортиққа тушишини баҳолади
Жаҳон | 21:29
-
Жуда афсусдамиз – Европа етакчилари Истанбулда ўтган Россия-Украина музокараларига изоҳ берди
Жаҳон | 20:58
-
АҚШ мигрантлар учун Америка фуқаролигини берадиган реалити-шоу ўтказади
Жаҳон | 20:37
Мавзуга оид

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди

21:15 / 03.03.2025