Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил якунига қадар Фарғонада электромобил ишлаб чиқариш бошланади, учар мотоцикл ва энг баланд товушга эга смартфон – ҳафта технодайжести
Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.
Учар мотоцикл
Detroit Auto Show кўргазмасида учар мотоцикл тақдим этилди. Бундай ноодатий техникани ишлаб чиқариш учун 6 йил вақт сарфланган.
Учар мотоцикл битта оддий ва 4та электр двигател ҳамда 6та паррак билан жиҳозланган. Унинг оғирлиги 300 килони ташкил қилади. Ҳовербайк 100 км/соат тезлик билан 40 дақиқагача парвоз қила олади.
Мотоциклнинг илк парвози муваффақиятли якунланган ва Японияда 777 минг доллардан сотувга чиқарилган. 2023 йилдан бошлаб эса учар мотоциклнинг нархи 50 минг доллар бўлган арзон моделларини ҳам ишлаб чиқариш режа қилинмоқда.
ASUS'нинг янги ўйин смартфонлари

ASUS компанияси ROG Phone 6D ва ROG Phone 6D Ultimate ўйин смартфонларини тақдим этди.
Уларга MediaTek компаниясининг Dimensity 9000+ процессори ўрнатилган бўлиб, қурилмаларнинг тезкор хотираси 16 Гб ва доимий хотираси 256 ёки 512 Гб.
Смартфонлар 6,7 дюймли AMOLED-экран билан жиҳозланган. Дисплей Corning Gorilla Glass Victus ойнаси билан ҳимояланган.
Қурилмаларнинг олд камераси 12 Мп, асосий камераси 50 Мп. Аккумулятори сиғими 6000 мА•сни ташкил этади.
ROG Phone 6D смартфони 910 доллар ва ROG Phone 6D Ultimate 1,3 минг доллар нархда сотувга чиқади.
Фарғонада электромобил ишлаб чиқарилади

Фарғона вилоятида жойлашган «Central Asia Motors» корхонасида енгил ва юк электромобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 50 млн долларни ташкил этади. Шундан 5 млн доллар тадбиркор маблағлари яна 5 млн доллар банк кредити ҳамда 40 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.
Электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари жорий йил якунига қадар бошланиши кутилмоқда.Корхона тўла қувват билан иш бошлагач, йилига E-200 (кроссовер), E-400 (фургон) ва E-500 (йўлтанламас) модификациясидаги 10 минг электромобиль ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлади.
Лойиҳага кўра, аккумулятор, кузов ва қувватлаш станцияси маҳаллийлаштирилади.
Энг баланд товушга эга смартфон

Ulefone компанияси янги Power Armor 16 Pro смартфонини намойиш этди. Унинг товуш баландлиги 122 децибелгача етади. Смартфондаги овоз кучайтиргичдан фавқулодда вазиятларда, хусусан, олис масофадан туриб ёрдам сўрашда фойдаланиш мумкин.
Гаджет икки хил: қора ва тўқ сариқ рангда тақдим этилган. У 5,93 дюймли HD+ дисплейга эга, процессори – MediaTek Helio P22, Android 12 тизимида ишлайди. 16 ва 2 Мп қўш камера билан жиҳозланган, ён томони металл ҳошия ва орқа томони чизиқли нақш билан безатилган. Power Armor 16 Pro'нинг яна бир афзаллиги – 9 600 мАс сиғимли аккумулятори ҳисобланади.
Смартфоннинг нархи ошкор этилмаган, бироқ унинг қиймати 200 доллардан ошмаслиги кутилмоқда.
Кўз равшанлигини таъминловчи антиоксидантлар

АҚШ олимлари кўриш қобилияти ёмонлашишининг олдини олиш бўйича тажриба ўтказди.
Бетесда миллий кўз институти мутахассислари иккита антиоксидант ёрдамида кўз ожизлиги хавфини 25 фоиздан кўпроқ камайтириш мумкинлигини исботлади. Бунинг учун илгари ишлаб чиқилган мавжуд озуқавий қўшимчалар формуласи ўзгартирилди.
Беш йил давом этган ва 4000 нафарга яқин киши қатнашган тажриба иштирокчиларидан бир гуруҳи С витамини, мис, рух ва бета-каротинни ўз ичига олган қўшимчаларни қабул қилди. Иккинчи гуруҳ янги формулага асосан тайёрланган, яъни лутеин ва зеаксантин антиоксидантлари билан бойитилган доривор таркибга эга қўшимчалардан фойдаланди.
«Якунда янги формулага эга озуқавий қўшимча кўз ўтмаслашиши хавфини 26 фоизга камайтириши аниқланди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Toyota Россияда автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатди

23 сентябрдан Toyota корпорацияси Санкт-Петербургдаги заводида автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатганини расман эълон қилди. Шу билан бирга, компания россиялик ходимларини қайта ишга жойлаштириш, қайта тайёрлашда ёрдам беришга ваъда берди ва уларга молиявий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Toyota сўнгги олти ой давомида воқеалар ривожини диққат билан кузатиб борган ва агар вазият ўзгарса, Санкт-Петербургдаги корхона фаолиятини қайта тиклашга тайёр.
Маълумот учун, Шушаридаги «Тоyota Motor» заводи 2007 йилда очилган. 2022 йил март ойида бутловчи қисмлар етказиб беришдаги узилишлар туфайли корхона фаолиятини вақтинчалик тўхтатганди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади
Ўзбекистон | 09:47
-
Россия Axios'нинг Путиннинг Эрон бўйича позицияси ҳақидаги маълумотини рад этди
Жаҳон | 09:45
-
Хорижий фуқароларни техникумларга ўқишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади
Ўзбекистон | 09:41
-
ЕИ АҚШга қарши жавоб божларини жорий этишни 1 августга қолдирди
Жаҳон | 09:39
Мавзуга оид

14:18 / 02.03.2025
Янги “аждарҳо жангчиси”, космосга туристик парвоз ва “ақлли” ғилоф — технодайжест

12:08 / 23.02.2025
Илон Маскдан янги СИ, “арзон” iPhone 16 ва актёр робот — ҳафта технодайжести

10:49 / 09.02.2025
Кучайган Gemini, ваъдасидан воз кечган Google ва янада очилган ChatGPT — технодайжест

18:05 / 29.12.2024