Ортиқча ундирилган солиқни қайтаришнинг кечиктирилган ҳар бир куни учун пеня тўланади

Фото: KUN.UZ
Солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммасини тўловчининг қарзи бўлмаган ҳолларда солиқ тўловчига қайтарилади ёки келгуси тўловлар учун ҳисобга олинади.
Бу тартиб Сенатнинг 25-ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг Сoлиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган.
Янги тартибга кўра, солиқ тўловчига ортиқча тўловни қайтариб бериш муддатидан ўтган ҳар бир кун учун солиқ хизмати органлари томонидан пеня тўланади.
“Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларни 42та мезон асосида 3 сегментга − “виждонли”, “шубҳали” ва “мунтазам ҳуқуқбузарлар”га ажратиш белгиланмоқда. Мана шу таснифдан келиб чиққан ҳолда солиқ тўловчилар устидан назорат ва текширув амалга оширилади.
Шунингдек, Солиқ кодексининг янги таҳриридаги ўзгартиришларга асосан солиқ қарзини дебитор қарздорлик ҳисобидан ундириш тартибидан воз кечилади”, − дея сенатор Мухамет Жумагелдиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш, солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ваколатлари халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга берилади.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

12:58 / 26.06.2025
Сенат ядровий зарар учун жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияга қўшилишни маъқуллади

11:56 / 12.06.2025
Айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинади

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

13:44 / 30.05.2025