Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида
Сенатор Абдураҳим Эркаев аҳолида суд-ҳуқуқ тизимига ишонч сўниб бораётганини, орқага кетиш борлигини айтди. Унга кўра, Ўзбекистон ўтган йили жаҳон одил судлов лойиҳасининг ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича беш поғонага пастлаб, 83-ўринни эгаллаган. Сенатор халқаро рейтинглардаги бу пасайишнинг сабабларини санар экан, ҳалигача “телефон ҳуқуқи” давом этаётганини, коррупция ҳолатларининг мавжудлигини билдирди.

Фото: Видеодан кадр
Сенатор Абдураҳим Эркаев Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон жаҳон одил судлов лойиҳасининг ҳуқуқ устуворлиги индексида пастлаганини маълум қилди. Унга кўра, кейинги йиллардаги суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижаси йўқ.
“2023 йилда биз янги таҳрирдаги конституцияни қабул қилдик ва одил судлов тизими, умуман, ҳамма соҳадаги ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди. Бундан ташқари, қанча янги қонунлар қабул қилиняпти. Ҳаттоки, конституцияга адвокатура тўғрисида 2 моддадан иборат боб ҳам киритилди. Кўпгина давлатларнинг конституциясида адвокатурага бағишланган бунақа алоҳида боб йўқ. Мақсад – одил судловни амалга ошириш. Чунки адвокат хизматисиз одил судловни амалга ошириб бўлмайди. Қилинган ишларга қараб бизнинг кўрсаткичларимиз яхшиланиши керак эди. Афсуски, баъзи бир соҳаларда бунинг тескарисини кўряпмиз.
Жаҳон одил судлов лойиҳасининг ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича беш поғонага пастлаб, 83-ўринни эгаллаб турибмиз. Беш поғонага пастладик. Беш поғона кўтарилганимизда бошқа гап эди. Энди ҳудди шу индекснинг таркибига кирувчи фуқаролик одил судловига эришиш даражасининг юқорилиги субиндикаторида мамлакатимиз ўрни ўтган йилда 10 поғонага пасайди ва 96-ўриндан 106-ўринга чиқдик. Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз.
Бу ҳолат низоларни ҳал қилишда одил судловга эришиш қийинлиги, суд тизимига ишончнинг сусайиб бораётгани, мурожаатларни кўриб чиқишда адолат ва холислик принциплари аҳоли томонидан сезилмаётганидан далолат беради. Кўп ҳолатларда суд қарорларининг ижроси кечиктирилади ёки бажарилмайди”, дея таъкидлаган сенатор.
Абдураҳим Эркаев мазкур индикаторларни ҳисоблашда аҳоли ўртасида ҳам ҳар хил сўровлар ўтказилишини таъкидлаб, суд-ҳуқуқ тизимининг айрим соҳаларига одамларнинг ишончи пасайиб бораётганини билдирган.
“Кейинги йиллардаги суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишларимизнинг натижаси қани? Натижаси йўқ. Яхши эмас, орқага кетиш бор. Ким ишлаётган бўлса ижобий натижалари бор. Салбий натижа қайд этилган жойларда ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган”, дея таъкидлаб ўтган Абдураҳим Эркаев ўз чиқишида.
Шунингдек, сенатор халқаро рейтингларда пасайишнинг сабаблари сифатида ҳалигача “телефон ҳуқуқи” давом этаётганини, яъни судяларга илтимослар бўлаётганини, коррупция ҳолатларининг мавжудлигини ҳамда айрим судяларнинг малакаси пастлигини санаб ўтган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
-
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:48 / 10.07.2025
-
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади
Жаҳон | 23:42 / 10.07.2025
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17 / 10.07.2025
Мавзуга оид

10:16 / 10.07.2025
Андижон ва Сурхондарёда солиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди

20:58 / 09.07.2025
Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

20:32 / 09.07.2025
Шароф Рашидов тумани ҳокими пора билан ушланди

20:45 / 08.07.2025