Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россия ва АҚШдан 7500та коронавирус тест тизимларини сотиб олмоқда
Расмийларга кўра, республикада коронавирус ҳолатларини ташхислаш бўйича техник имкониятлар етарли.
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус текширувларини ўтказиш учун Россия Федерациясидан 6000та ва АҚШдан 1500та тест аппаратини сотиб олишни режа қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовга асосланиб Kun.uz мухбири хабар берди.
«Касалликни ташхислаш бўйича муаммо йўқ. Техник имкониятлар етарли. Барча тиббиёт ходимлари касаллик бўйича тайёрловдан ўтган.
Биз ҳозиргача Россиядан 3000та, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан 1500та ва Хитойдан ҳам 1500 тест системаларини сотиб олганмиз. Улар ҳозир кун давомида ишлатилмоқда.
Қолаверса, бугунги кунда қўшимча равишда Россиядан 6000та тест системалари сотиб олиняпти.
Шунингдек, биз АҚШнинг Касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказидан ҳам яна 1500та аппаратни шу кунларда олиб келишни режалаштиряпмиз», – деди Алматов.
Унинг қўшимча қилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг барча вилоятлардаги марказларида вирусологик лабораториялар бор.
«Ҳар бир марказимизда ПЦР (полимеразная цепная реакция) аппаратимиз бор. Ушбу аппаратлар коронавирус инфекциясига тўғри диагноз қўя олади.
Марказларимиздаги мутахассисларимиз коронавирус бўйича махсус тайёргарликдан ўтган. Лабораторияларимиз эса керакли тест системаларимиз билан таъминланган», – деди агентлик директори сешанба куни матбуот анжуманида.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди

21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади

17:18 / 05.07.2025
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми тарқалди

17:25 / 01.07.2025