Жамият | 12:03 / 12.07.2016
5248
1 дақиқада ўқилади

Бразилиялик қўшиқчи Каэтану Велозу Рио Олимпидаси очилишида иштирок этади

Фото: picssr.com

Бразилиялик таниқли қўшиқчи ва бастакор Каэтану Велозу Рио-де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтажак Олимпиада ўйинлари очилиш маросимида қатнашади, деб хабар қилмоқда Folha de Sao Paulo газетаси. Велозу бир неча йирик халқаро совринлар, хусусан "Грэмми" мукофоти совриндори ҳам ҳисобланади. 

Велозу билан бирга тантанали очилиш маросимида 2003-2008 йилларда Бразилия маданият вазири вазифасини бажарган мусиқачи Жилберту Жил ва қўшиқчи Анитта ҳам саҳнага чиқади. 

Олимпия ўйинлари ташкилотчилари, Олимпия машъаласини ёқувчи кишининг исми-шарифини қаттиқ сир тутмоқда. 

Folha de Sao Paulo нашрининг ёзишича, умуман очилиш маросими тантаналари 3 соатга яқин давом этади. 

XXXI (31-) ёзги Олимпиада ўйинлари 2016-йил 5-21-август кунлари бўлиб ўтади. Мазкур спорт анжумани тарихда илк бор Жанубий Америкада ташкил этилмоқда. Паралимпиада 7-18-сентябрь кунларига белгиланган.

Мавзуга оид