Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
150 миллиард евролик «Европа учун хавфсизлик ҳаракати» (Security Action for Europe) жамғармаси Европа мудофаасига сармояларни молиялаштиради ва Европа Иттифоқига Украинага ёрдам беришда давом этиш имконини яратади.

Фото: Shutterstock
Европа Иттифоқи Кенгашининг 27 май, сешанба куни эълон қилинган баёнотига кўра, Европа Иттифоқи 150 миллиард евролик Security Action for Europe (SAFE) мудофаа фондини яратишни маъқуллади.
Пресс-релизда айтилишича, янги жамғарма «қўшма харидлар орқали мудофаа саноати ишлаб чиқаришига сармоя киритмоқчи бўлган аъзо давлатларни қўллаб-қувватлайди» ва «Европанинг мудофаа технологик ва саноат базасига шошилинч ва кенг кўламли сармояларни» молиялаштиради.
«Мақсад ишлаб чиқариш қувватини ошириш, керак бўлганда мудофаа ускуналари мавжудлигини таъминлаш ва мавжуд имкониятлар бўшлиқларини тўлдириш, натижада Европа Иттифоқининг умумий мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш», — дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, SAFE Европа Иттифоқига Украинани «мудофаа саноатини бошиданоқ қўшиш орқали» қўллаб-қувватлашни давом эттириш имконини беради.
Эълон қилинган режага кўра, фонддан пул маблағлари манфаатдор аъзо давлатларга сўров бўйича «рақобатбардош» ставкаларда узоқ муддатли кредитлар шаклида ажратилади. Шу билан бирга, кредит олувчилар камида иккита бошқа давлат билан биргаликда харидларни амалга ошириши керак бўлади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қорақалпоғистондаги туманда иссиқ туфайли боғчалар ёпилди
Ўзбекистон | 12:20
-
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди
Жаҳон | 12:04
-
Креатив иқтисодиёт бўйича республика кенгаши тузилади
Ўзбекистон | 11:48
-
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
Ўзбекистон | 11:40
Мавзуга оид

11:15
БМТ Россиянинг Украинага қарши урушини зудлик билан тўхтатишга чақирди

11:05
Путин санкцияларга қарамай урушни давом эттирмоқчи

08:49
Евроиттифоқ етакчилари Пашинянни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

08:38