Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия банкнотларини Россияда босиб чиқаришни тўхтатмоқчи
Сурия фунтлари 2012 йилдан буён Россия Федерациясининг «Гознак»ида чоп этилмоқда. Сурия ҳукумати БАА ёки Германия компаниялари билан янги шартнома имзолаш, шунингдек, банкнотларни улардан Башар Асад портретини олиб ташлаган ҳолда қайта лойиҳалаштириш ниятида.

Фото: Juma Mohammad/IMAGESLIVE via ZUMA Wire/picture alliance
Суриянинг янги ҳукумати Россияда мамлакат миллий валютасини босиб чиқаришни тўхтатмоқчи, ўрнига Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ёки Германия компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи, деб хабар берди Reuters агентлиги 16 май, жума куни манбаларга таяниб. Сурия ҳукумати 2000 фунтлик купюралардан ўтган йилнинг декабрь ойида ҳокимиятдан ағдарилган диктатор Башар Асад портретини олиб ташлаб, банкнотлар дизайнини ҳам ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Bundesdruckerei давлат федерал босмахонаси ва Giesecke+Devrient хусусий компанияси Германияда Сурия валютасини босиб чиқаришга аллақачон қизиқиш билдирган. Reuters агентлиги маълум қилишича, БААда жойлашган Oumolat билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Марказий банк раҳбари ва Сурия молия вазири май ойи бошида Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюрди.
Россиянинг «Гознак»и Сурия банкнотларини 2012 йилда босиб чиқаришни бошлаган. Илгари Сурия фунтларини босиб чиқариш Австрия Марказий банкининг OeBS бўлими томонидан амалга оширилган. Шартнома Европа Иттифоқининг Суриядаги фуқаролар уруши ортидан киритган санкциялари туфайли бекор қилинган.
Февраль ойида Сурия Марказий банки Дамашқ аэропортига Россиядан бортида Сурия фунти бўлган юк самолёти келгани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда Reuters манбасининг айтишича, гап Башар Асад даврида Гознак томонидан чоп этилган «юзлаб миллиардлар» ҳақида кетмоқда. Унинг режими ағдарилгунга қадар улар Сурияга етиб боришга улгурмаган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади
Ўзбекистон | 09:47
-
Россия Axios'нинг Путиннинг Эрон бўйича позицияси ҳақидаги маълумотини рад этди
Жаҳон | 09:45
-
Хорижий фуқароларни техникумларга ўқишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади
Ўзбекистон | 09:41
-
ЕИ АҚШга қарши жавоб божларини жорий этишни 1 августга қолдирди
Жаҳон | 09:39
Мавзуга оид

09:45
Россия Axios'нинг Путиннинг Эрон бўйича позицияси ҳақидаги маълумотини рад этди

08:42
Россияда яна бир ҳарбий-денгиз паради бекор қилинди

08:00
Махсус хизмат: СБУ зобитини отиб кетган ФСБ агентлари ўлдирилди

23:54 / 14.07.2025