Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ мигрантлар учун Америка фуқаролигини берадиган реалити-шоу ўтказади
Иштирокчилар бошқа нарсалар қатори, Сан-Франциско ҳудудидаги конларда олтин қазиб олиш ва Детройтдаги конвейерда Форд Модел Т автомобилини йиғишда мусобақалашади.

Фото: AP
АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм бир гуруҳ мигрантлар турли синовлар орқали Америка фуқаролигини оладиган реалити-шоу ғоясини илгари сурмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри Ноэм томонидан тайёрланган 35 бетлик тақдимотга асосланиб хабар берди.
Шоунинг тахминий номи - «Америкалик». Daily Mail томонидан эълон қилинган тақдимот слайдларидан бири шоунинг форматини белгилайди: Ҳар бир эпизодда «мерос билан боғлиқ синов», «ютқазган чиқиб кетадиган синов», шаҳар мэриясида учрашув ва якуний овоз бериш жараёни бўлиши керак. Овозлар Ноэм таклифига кўра, АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизматлари ходимлари томонидан ҳисобланади.
Кўрсатув бошловчиси, ижодкорларнинг фикрига кўра, фуқароликка қабул қилинган таниқлик америкаликлардан бири (масалан, Украинада туғилган актриса Мила Кунис) бўлиши керак.
Иштирокчилар Америка бўйлаб саёҳат қилиши, ҳар бир штатнинг ўзига хос хусусиятлари билан танишиши ва нима учун Қўшма Штатларга кўчиб ўтишни истаётганини тушунтириши керак. Улар ўтиши керак бўлган синовлар қаторига, масалан, Сан-Франциско ҳудудидаги конларда олтин қазиб олиш ва Детройтдаги конвейерда Форд Модел Т автомобилини йиғиш ҳам бор.
Финалда ғолиб бўлган шахс фуқароликни олади ва Капитолий зинапоясида қасамёд қилади. Қолган иштирокчилар эса 10 минг долларлик Starbucks совға картаси ёки 76 октанли бензиннинг умрлик захираси билан таъминланади. Шунингдек, тегишли текширувдан сўнг фуқароликка ариза беришда афзалликларга эга бўлади.
Ички хавфсизлик вазирлиги вакили Триша Маклафлин шоу ғояси муҳокама қилинаётганини тасдиқлади, бироқ Ноэм тақдимотни ҳали кўрмаганини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

21:23 / 15.07.2025
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

18:43 / 15.07.2025
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди

15:27 / 15.07.2025
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди

15:24 / 15.07.2025