Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Кенгаши «Путин учун трибунал» тузиш жараёнини бошлади
Трибунални тузиш жараёнини бошқариш ЕК бош котиби Ален Берсга топширилди. Расмий жараёнлар 2025 йил охири — 2026 йил бошигача якунланиши мумкин.

Фото: Reuters
Европа Кенгаши вазирлар қўмитаси Украинага қарши босқинчилик жиноятлари бўйича Махсус трибунални тузиш жараёни бошланганини эълон қилди.
«Путин учун трибунал» норасмий номини олган трибунални тузиш борасидаги қарор 14 май куни ўтказилган йиғилишда қабул қилинган.
Трибунални тузиш жараёнини бошқариш Европа Кенгаши бош котиби Ален Берсга топширилган.
Deutsche Welle’нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, трибунални тузиш бўйича расмий жараёнлар 2025 йил охири — 2026 йил бошигача якунланиши мумкин.
Апрел ойида таркибидан қарийб 40 та давлат, Еврокомиссия, ЕИ ва Европа Кенгаши ташқи сиёсий хизматлари ўрин олган Махсус трибунални тузиш бўйича асосий гуруҳ трибуналнинг техник лойиҳаси устида ишларни якунлагани маълум бўлганди.
Махсус трибунал 20 нафар россиялик амалдорни жавобгарликка тортишни кўриб чиқмоқда. Аниқ рўйхатни Киев тузади, аммо ушбу шахслар ўз лавозимига боғлиқ (функционал) иммунитетга эга ва бу уларни ҳимоя қилмайди. Гап Украинага қарши тажовуз жиноятини режалаштириш, тайёрлаш, бошлаш ва амалга оширишга масъул юқори лавозимли сиёсий ва ҳарбий раҳбарлар ҳақида кетмоқда.
Аввалига махсус трибунал Россия президенти Владимир Путин, бош вазир Михаил Мишустин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров каби энг юқори мартабали шахсларга ҳам татбиқ этилиши мумкинлиги айтилган эди. Бироқ улар лавозимидан кетмагунча суд қилинмайди. Шунга қарамай, улар устидан тергов олиб борилиши ва айблов хулосаси тайёрланиши мумкин. Бошқа бир манбага кўра, уларга қарши айблов ва ҳибсга олиш бўйича ордер бериш суд томонидан фақат дахлсизлик олиб ташлангандан кейин амалга оширилади. Путин, Мишустин ва Лавров устидан суд жараёни эса сиртдан ўтказилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди
Жаҳон | 12:04
-
Креатив иқтисодиёт бўйича республика кенгаши тузилади
Ўзбекистон | 11:48
-
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
Ўзбекистон | 11:40
-
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади
Жаҳон | 11:27
Мавзуга оид

11:05
Путин санкцияларга қарамай урушни давом эттирмоқчи

10:03
ЕИнинг янги санкциялари Россия нефти нархини 15 фоизга тушириши мумкин

09:51
ЕИ кенгаши Россияга қарши 18-санкция пакетини қабул қила олмади

15:27 / 15.07.2025