Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
Санкт-Петербурдан Истанбулга учадиган самолётга авиачипта харид қилган талаба рейсга чиқарилмаган. Шундан сўнг, у манзилга Дубай орқали боришга мажбур бўлган.

Фото: Shuttersock
Санкт-Петербург—Истанбул авиарейсига кеч қолган талаба «Аэрофлот» авиакомпаниясини судга берди. Йўловчи Туркияга учадиган рейсга чиқарилмаган, деб хабар беради шаҳар судларининг бирлашган матбуот хизмати.
Қайд этилишича, даъвогар Санкт-Петербургда яшовчи Роберт Пучков ҳисобланади. У рейсга чипта олган ва аэропортга ўз вақтида келган. Аммо уни Туркияга кириш рухсатини берадиган ҳужжати йўқлиги сабаб рўйхатдан ўтишга қўйишмаган.
Йигит паспорти, талабалар учун мўлжалланган яшаш гувоҳномасини тақдим этган ва имтиҳонга кетаётганини айтган. Барча керакли ҳужжатлар мавжудлигига қарамай, авиакомпания уни олиб кетишдан бош тортган.
«Ташиш тўғрисидаги шартнома бир томонлама тартибда бузилган, даъвогарга тўланган пул маблағлари қайтарилмаган. У имтиҳон топшириш учун учиши кераклиги боис Санкт-Петербург—Дубай—Истанбул йўналиши бўйича авиачипта харид қилган ва манзилга етиб келган», — дейилади хабарда.
Шундан кейин талаба компаниядан 121 минг рубл (1500 доллар) компенсация тўлашини талаб қилган. Ушбу сумма ичига Истанбулгача бўлган тўғридан-тўғри рейс чиптаси нархи, Дубайга қўниш орқали олинган чипта нархи, такси учун тўланган пуллар ва 30 минг рубл миқдорида маънавий зарар ҳам киритилган.
Суд даъвогар тарафида бўлиб, Пучков фойдасига авиачипта учун 34,7 минг рубл, жами 68,9 минг рубл миқдоридаги етказилган зарар, 5 минг рубл миқдорида маънавий зарар учун компенсация ундирилиши бўйича қарор чиқарган. Шунингдек, суд компанияга 54 минг рубл жарима тўлаш мажбуриятини юклаган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17
-
Кичик Чимён тоғида ёнғин содир бўлди
Жамият | 23:00
-
Булоқбошида яна тошқин хавфи: аҳоли Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилганидан хавотирда
Жамият | 22:27
-
Франция ва Британия ядровий тийиб туриш тўғрисидаги битимни имзолади
Жаҳон | 22:19
Мавзуга оид

19:04 / 21.06.2025
«Аэрофлот» Москвадан Самарқандга мунтазам парвозларни тиклайди

14:34 / 13.06.2025
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

19:33 / 02.05.2025