TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
TikTokʼнинг европалик фойдаланувчиларига тегишли маълумотлар Хитойдаги серверларда сақланган — бу эса Европа Иттифоқи қоидаларига зид.

Фото: Getty images
Ирландия Маъмулотларни ҳимоя қилиш комиссияси TikTok ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Хитойнинг ByteDance компаниясини 530 миллион евро жаримага тортди.
Қайд этилишича, жарима TikTok европаликларнинг шахсий маълумотларини Хитойга ноқонуний равишда юборгани ва фойдаланувчилар билан етарлича шаффоф бўлмагани сабаб белгиланган.
Компания маълумотларни Хитойга ўтказгани учун 485 миллион евро ва махфийлик сиёсатида шаффофлик йўқлиги учун 45 миллион евро жаримага тортилди.
Шунингдек, комиссия ByteDance’га қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш учун олти ой муҳлат берди.
Комиссия маълумотларига кўра, компания TikTokʼнинг европалик фойдаланувчилари маълумотларини Хитойдаги серверларда сақлаган, натижада ХХР ҳукумати улардан фойдаланиш имкониятини қўлга киритган бўлиши мумкин. Бу европаликларга оид маълумотларни бошқа давлатлар ҳукуматларига беришни тақиқловчи ЕИ қоидаларига зид ҳисобланади.
TikTok вакиллари регулятор қарори устидан шикоят киритишларини билдириб, улар ҳеч қачон Хитой ҳукуматидан Европа фуқароларига оид маълумотларни тақдим этиш бўйича сўров олмагани ва бундай маълумотларни ҳеч кимга тақдим этмаганини маълум қилган.
Аввалроқ Европа комиссияси Американинг Apple ва Meta корпорацияларини рақамли бозорлар тўғрисидаги қонунни бузгани учун жаримага тортганди. Компаниялар ўзларининг бозордаги мавқеини суиистеъмол қилиб, рақобатни чеклаган. Шу боис энди Apple 500 миллион евро, Meta эса 200 миллион евро миқдорида жарима тўлаши керак.
Мавзуга оид

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди

23:08 / 06.05.2025
АҚШ ва Ғарбий Европа аҳолисининг қарийб ярми Россия туфайли учинчи жаҳон уруши бошланишини кутмоқда

17:57 / 20.04.2025