Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги нималар билан шуғулланади?
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Халқ сўзи
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Агентлик энергия самарадорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш давлат сиёсатини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Агентликнинг асосий вазифалари:
- энергия тежашдан даромад олувчи энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш;
- энергия самарадорлиги юқори бўлган лойиҳалар портфелини шакллантириш ва уларни амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш;
- энергия самарадорлигини ошириш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини баҳолаб боришни ташкил қилиш;
- аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва исроф қилмасликка асосланган турмуш тарзи ва феъл-атворни шакллантиришга қаратилган энергия истеъмоли маданиятини ошириш ахборот кампанияларини ташкил этиш ва молиялаштириш.
Агентликнинг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида мониторинг қилиш, тарғибот ишларини ташкил этиш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боришга йўналтирилган энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва лойиҳалар молиялаштирилади.
Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
- давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобидан нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари корхоналарининг соф фойдасидан 5 фоиз миқдоридаги ўтказмалар;
- халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари ва грантлари;
- Жамғарма активларини бошқариш, шу жумладан, бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

11:33 / 19.03.2025
Германияда ўзбек болаларига тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган жамғарма ташкил этилди

12:21 / 18.03.2025
Камбағалликни қисқартириш жамғармасининг вазифалари белгиланди

15:50 / 17.03.2025
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

15:18 / 06.03.2025