Россия Украина музокараларида жуда кўп нарсани талаб қилмоқда – Вэнс
Россияликлар ҳозир можарога барҳам бериш учун зарур бўлган жуда кўп муайян талаб ва ён беришларни илгари сурмоқда, деди у.

Фото: AP
АҚШ вице-президенти Жеймс Вэнс сўзларига кўра, Россия Украинадаги урушни тугатиш учун тинчлик музокараларида «жуда кўп нарсани» талаб қилмоқда.
Вашингтондаги Мюнхен саммитида сўзлаган Вэнс, ўзи ҳам, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам кенг кўламли босқинни қоралашини айтди, бироқ у «можарога барҳам бериш учун бошқа томон қайси позициядан ҳаракат қилаётганини тушуниш кераклигини» таъкидлади.
«Президент Трамп россияликларни «Биз бу можарога барҳам бериш учун мана шу нарсаларни хоҳлаймиз» дейиши учун астойдил ҳаракат қилди. Ва сиз бунга қўшилмаслигингиз мумкин. Уларнинг талабларини ҳаддан ташқари кўп деб ҳисоблашингиз мумкин. Руслар ўз тинчлик шартларини илгари сурганида, бизга улар жуда кўп нарсани сўраётгандек туюлди. Аммо музокаралар шундай олиб борилади», деди Вэнс.
АҚШ вице-президенти сўзларига кўра, россияликлар ҳозир можарога барҳам бериш учун зарур бўлган муайян талаб ва ён беришларни илгари сурмоқда.
«Биз улар жуда кўп нарсани сўраяпти деб ўйлаймиз», деб такрорлади Вэнс.
Унинг қўшимча қилишича, албатта, украиналиклар музокараларда катта роль ўйнайди:
«Улар можаронинг яна бир томони ҳисобланади. Ва биз бу можарони муваффақиятли якунлаш учун украиналикларга нима кераклиги ҳақида сўрашимиз лозим», деди у.
Politico таъкидлаганидек, Вэнс шу тариқа Москвани тинчлик музокараларига кўндириш ҳаракатларидан умидсизликнинг янги белгиларига ишора қилди.
Вице-президент Россия катта эҳтимол билан ён беришга мажбур бўлишига шама қилди ва бу Трамп маъмурияти Россия президенти Владимир Путинга нисбатан кескинроқ позицияни эгаллашга тайёр эканлигидан далолат беради.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

23:12 / 24.06.2025
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди

21:21 / 24.06.2025
«Улар нима қилаётганини билмайди» — Трамп Эрондан ҳам, Исроилдан ҳам мамнун эмас

20:50 / 24.06.2025
Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятни шарҳлаб, ҳақоратли сўзларни ишлатди

19:30 / 24.06.2025