Конгрессмен АҚШни Фаластиндаги «геноцидга шерикликда» айблади
Шунингдек, конгрессмен гуманитар ёрдам блокадаси ва Ғазони аннексия қилиш режаларига ҳам эътибор қаратди.

Фото: Anadolu Agency
АҚШ Вакиллар палатасининг Демократик партиядан аъзоси Рашида Тлаиб Қўшма Штатларни «геноцид»га шерикликда айблади.
X ижтимоий тармоғида чоп этилган баёнотида Тлаиб Исроил ҳукуматининг қарорига кескин муносабат билдирди.
«Исроил 64 кундан бери инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига тўсқинлик қилмоқда. Уруш жиноятчиси Бинямин Нетаняху бутун Фаластин аҳолисини мажбуран чиқариб юбориш, этник тозалаш, Ғазони бутунлай вайрон қилиш ва уни аннексия қилишни назарда тутувчи режани ошкор қилди», — деб ёзади у.
Тлаибнинг сўзларига кўра, Исроил бошиданоқ бу йўлни танлаган.
«Қўшма Штатлар бу геноциднинг шериги», деб таъкидлади сиёсатчи.
Аввалроқ Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси Ғазо секторидаги «ҳудудларни тўлиқ босиб олиш» ва улар устидан «барқарор назорат» ўрнатишни назарда тутувчи “Ҳамас ташкилотини йўқ қилиш» бўйича оператив режани тасдиқлади. Бу ҳақда Исроил бош вазири девонининг маслаҳатчиси Дмитрий Генделман маълум қилди.
Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, аввалги операциялардан фарқли ўлароқ, гап мақсадли рейдлар ҳақида эмас, балки «ҳудудларни тўлиқ босиб олиш ва улар устидан барқарор назорат ўрнатиш ҳақида». Режага Ғазодаги ҳудудларни қўлга олиш ва ушлаб туриш; тинч аҳолининг хавфсизлиги учун жанубга кўчириш; Ҳамасни инсонпарварлик ёрдамидан маҳрум қилиш; уларнинг инфратузилмаси ва қўмондонлик пунктларига оммавий зарбалар бериш киритилган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00
-
Детройтда вертолётдан пул сочилди
Жаҳон | 22:29
Мавзуга оид

23:02
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди

17:38
Uzbekistan Airways 1 июлдан Исроилга парвозларни тиклайди

08:40
Владимир Путин: Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ортда қолди

07:47