Тошкентда “закладка” билан шуғулланган талаба 12 йилга қамалди
19 ёшли талаба Чилонзор тумани ҳудудида пана манзилларга гиёҳванд модда яшириб юрганида ушланган. У гиёҳванд моддани ўзига берилган локация бўйича Қибрай туманидан олганини, уни 25 та жойга яшириб чиқиш учун 100 АҚШ доллари ваъда қилинганини айтган.
Тошкент шаҳридаги олийгоҳлардан бирининг 1-босқич талабаси узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Kun.uz суд ҳукми билан танишди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, 2006 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган И.А. пойтахтдаги олийгоҳлардан бирида таҳсил олган. И.А. 2024 йил 26 октябр куни соат 23:30 да Чилонзор туманидаги 195-умумтаълим мактаби олдидан ўтиб кетаётганида шубҳа уйғотгани сабабли ИИО ФМБ ППХ ходимлари томонидан тўхтатилган.
Талабанинг қўлидаги сумка текшириб кўрилганида мижозлар учун хуфиёна жойга яшириш мақсадида олиб юрилган 16 дона ўрамдаги гиёҳванд модда борлиги аниқланган. И.А.нинг ёнидан 12,71 грамм оғирликдаги гиёҳванд модда ашёвий далил тариқасида олинган. Шунингдек, И.А.нинг кўрсатувига биноан 9 та манзилдан у яшириб кетган “закладка”лар топилган.
Бундан ташқари, талаба йигит 2024 йил 6 октябр куни Telegram орқали Сурияда фаолият олиб бораётган террорчилик ташкилоти аъзоси билан мулоқот олиб боргани ҳам аниқланган. У мулоқотда мазкур террорчилик ташкилоти таркибига бориб қўшилиш борасида сўзлашган.
И.А. судда айбига қисман иқрорлик билдирган.
“2024 йил 26 октябр куни иш топиш мақсадида уяли телефоним орқали интернетга кириб, Instagram’даги эълонни кўриб қолдим. Ушбу эълонни жойлаштирган шахс билан алоқага чиқдим. У менга етказиб бериш хизматида иш борлигини, манзилдан нарсани олиб, бошқа манзилга етказиб бериш лозимлигини, иш ҳақи шу куннинг ўзида тўланишини билдирди.
Ушбу шартларга рози бўлганимдан сўнг мендан паспортимни ушлаган ҳолда суратга тушириб юборишни талаб қилишди. Талабни бажаргач, менга геолокация ташлаб беришди. Геолокация бўйича Қибрай туманидан полиэтилен пакетни олдим. Иш берувчи бу гиёҳвандлик воситаси эканини, уни 25 та жойга жойлаштириб, геолокацияни ташлагач 100 доллар тўлаб беришини маълум қилди.
Шундан сўнг гиёҳванд моддасини Чилонзор тумани ҳудудига жойлаштира бошладим”, деган йигит суддаги кўрсатмасида.
Талаба ҳақиқатан ҳам Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзоси билан гаплашганини, аммо бу ишни қизиқиш туфайли қилганини, террорчилик ҳаракатига қўшилишни истамаганини маълум қилган. У қилмишидан пушаймонлигини айтиб, суддан енгиллик сўраган.
ЖИБ Чилонзор туман судининг 2025 йил 1 майдаги ҳукми билан И.А. Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисмида (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга қасд қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Россия Пхенян ва Москва ўртасида тўғридан тўғри қатновни тиклади
Жаҳон | 11:30
-
SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес-тур ташкиллаштирди
Ўзбекистон | 11:00
-
Тошкентда бузилаётган эски бинода ёнғин содир бўлди
Жамият | 10:53
Мавзуга оид

21:35 / 09.06.2025
Тошкент халқаро аэропортида электр таъминоти ярим соатга узилиб қолди

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025