Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди
2023 йил февралидан буён Сирдарё вилояти ССБ бошлиғи бўлган Хуршид Ҳакимов ишдан кетган, унинг ўрнини Санжар Худойбердиев эгаллаган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Санжар Собирович Худойбердиев Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Санжар Худойбердиев 2008 йил Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2008–2010 йилларда клиник ординатура бўйича таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини Янгиобод туман тиббиёт бирлашмасида шифокор-жарроҳ сифатида бошлаган.
Турли йилларда Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўйича бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Худойбердиев тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.
У Сирдарё ССБ бошлиғи лавозимида 2023 йил февралидан буён ишлаб келган Хуршид Ҳакимов ўрнида иш бошлади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суми вилоятида Россия ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 10:02
-
Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон | 09:42
-
Шавкат Мирзиёев экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди
Ўзбекистон | 09:23
-
Трамп Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига ҳужумини «жуда заиф» деб атади
Жаҳон | 09:21
Мавзуга оид

14:37 / 17.06.2025
Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси иш бошлади

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025