Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Хусусан, келаси ҳафтадан бошлаб амалдорлар 4,5 минг мигрантни 20 кун ичида ўз хоҳиши билан мамлакатни тарк этишга чақиради.

Фото: Getty images
Португалия муваққат ҳукумати ноқонуний равишда яшаб келаётган 18 мингга яқин мигрантни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштираётганини маълум қилди.
Президент ҳузуридаги вазир Антониу Лейтау Амарунинг сўзларига кўра, ўнг марказчи ҳукумат 18 мингга яқин мигрантни мамлакатни тарк этиш талаблари келтирилган хабарномаларни юборади.
Амарунинг сўзларига кўра, келаси ҳафтаданоқ амалдорлар 4,5 минг мигрантни 20 кун ичида ўз хоҳиши билан мамлакатни тарк этишга чақиради.
Ушбу эълон 18 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган навбатдан ташқари умумий сайловлар арафаси янграмоқда.
Ўтган ҳафта Амару «Португалия ўзининг ишламайдиган депортация тизимини қайта кўриб чиқиши кераклигини» маълум қилганди.
«Шуни тушуниш муҳимки, Португалия — бу Европадаги қоидаларни, жумладан, хавфсизлик нуқтаи назаридан бузганлик учун мамлакатни тарк этиши буюрилган шахсларни депортация қилиш бўйича энг кам амалиёт юритадиган уч давлатдан биридир», — дейди у.
Аввалроқ Швеция бош вазири Улф Кристерссон мигрантларнинг ватанга қайтиши учун оладиган ёрдам пули миқдорини 900 евродан 32 минг еврогача оширишни режалаштираётганини айтганди.
Мавзуга оид

23:19 / 10.06.2025
Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ҳолат юзасидан Россияга ТИВга нота юборди

22:32 / 10.06.2025
Россияда мактабга қабул қилинмаган 300 минг мигрант болалари борлиги маълум қилинди

21:30 / 10.06.2025
Германия фуқаролигини олган россияликлар сони рекорд даражага етди

23:14 / 09.06.2025