CNN: Путин Украинада «қисқа муддатли мақсадлар»га эътибор қаратишни бошлади
Владимир Путин қўлга киритилган Украина ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолишга эътибор қаратмоқда, деб ёзади CNN Ғарб разведка агентликларига таяниб. АҚШда Путиннинг позициясига шубҳа билан қараляпти.

Фото: AP
Украинага қарши урушда Россия президенти Владимир Путин ўз эътиборини кўпроқ қисқа муддатли мақсадларга қаратаётган бўлиши мумкин – босиб олинган Украина ҳудудлари устидан назоратни кучайтириш ва ҳарбий саноатга улкан сармоя киритилиши туфайли «қийин аҳволда» қолган Россия иқтисодиётини рағбатлантириш. Бу ҳақда 2 май, жума куни Американинг CNN телеканали Ғарб разведкаси ва вазият билан таниш бўлган бир неча манбалар маълумотларига таяниб хабар берди.
«Бу АҚШ ва Ғарб разведка хизматларининг сўнгги баҳоларидаги эволюциядан далолат берадики, Путин уруш ҳолати унинг фойдасига ва заифлашган Украинага қарши узоқроқ кураш олиб бориш, бутун мамлакатни эгаллаш учун куч ва ресурсларга эга эканлигига ишонади», — дейилади телеканал баёнотида.
CNN телеканалининг икки манбасига кўра, Путиннинг фикрлашидаги эҳтимолий ўзгаришларни кўрсатувчи сўнгги маълумотлар АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг жамоасининг Россия президенти Украина билан тинчлик келишувини кўриб чиқишга очиқ бўлиши мумкинлигига ишончи комил экани ҳам таъсир қилган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

23:31 / 27.06.2025
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда

21:44 / 27.06.2025
НАТО шарққа кенгаймайди деб Россияни чув туширишди – Путин

21:21 / 27.06.2025
Шавкат Мирзиёев Минскда Владимир Путин билан учрашув ўтказди

20:10 / 27.06.2025