Россиянинг Украинадаги мақсадлари ўзгарди – CNN
Кремл ўз назоратига олган ҳудудларда позицияларини мустаҳкамлашга ва мураккаб аҳволдаги Россия иқтисодиётини рағбатлантиришга эътибор қаратиши айтилмоқда. Шу билан бирга, максималистик ҳарбий мақсадлар ҳам четга суриб қўйилмаган.

Фото: Reuters
Россия Украина билан урушдаги мақсадларини «қисқа муддатли мақсадларга» ўзгартирган бўлиши мумкин, деб ёзди CNN АҚШ ва бошқа Ғарб разведка хизматларидан хабардор манбаларга таяниб.
Телеканал келтирган разведка маълумотларига кўра, Россия томони назоратга олган ҳудудларда «ўз позицияларини мустаҳкамлаш ва мураккаб аҳволга тушиб қолган Россия иқтисодиётини рағбатлантиришга» эътибор қаратмоқчи.
Мақолада CNN билан гаплашган америкалик ва украиналик юқори мартабали амалдорларнинг фикрлари келтирилган. Улардан бири ўзгаришлар Москванинг Вашингтон билан муносабатларини яхшилаш истаги билан боғлиқ деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, суҳбатдошнинг фикрича, Россия ўзининг «максималистик ҳарбий мақсадларидан» воз кечмаяпти, шу жумладан, Украинанинг янги ҳудудларини ўз назорати остига олишдан.
Жорий йилнинг бошида АҚШ разведка хизмати вакиллари президент Доналд Трамп маслаҳатчиларига Россия айнан шундай йўл тутишга интилаётганини айтган эди, деб хабар берди CNN.
Шу ҳафта Кремль президент Владимир Путиннинг мақсадлари ҳарбий амалиёт бошланганидан бери ўзгармаганини айтди: «Биз миллий манфаатларимизни таъминлашимиз керак». Бир ой олдин Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Россия хавфсизлигини таъминлаш мақсадини айтиб, Москва келишувдан манфаатдор эканини таъкидлаган эди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

23:12 / 24.06.2025
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди

21:21 / 24.06.2025
«Улар нима қилаётганини билмайди» — Трамп Эрондан ҳам, Исроилдан ҳам мамнун эмас

20:50 / 24.06.2025
Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятни шарҳлаб, ҳақоратли сўзларни ишлатди

19:30 / 24.06.2025