NASA’нинг икки аёл астронавти ХКС бортидан очиқ космосга чиқди
Улар 6,5 соат давомида Халқаро космик станцияда ташқи монтаж ишларини амалга оширди.

Фото: NASA
Америкалик астронавтлар Энн Макклейн ва Никол Айерс 1 май куни Халқаро космик станция (ХКС) бортидан очиқ космосга чиқиб, ташқи монтаж ишларини амалга оширди.
Аёл астронавтлар ХКСнинг Quest шлюз камерасидан космик вакуумга чиққан ва улар қарийб олти ярим соат давомида очиқ космосда бўлган.
Қайд этилишича, бу 1998 йил охирларида фойдаланишга топширилган ХКС бортидан экипажнинг ҳисоб бўйича 275 марта очиқ космосга чиқиш ҳисобланади.
Астронавтлар космик станциянинг алоқа антеннасини бошқа жойга кўчириши ва шу йил охирида SpaceX’нинг Cargo Dragon юк кемаси орқали станцияга етказиладиган қўшимча кучли IROSA қуёш батареялари учун монтаж кронштейнларини ўрнатиши керак.
IROSA’нинг энг биринчи қуёш панеллари 2021 йил июн ойида очиқ космосга чиққан уч нафар астронавт томонидан ўрнатилган эди. Иккинчи ва учинчи жуфтликлар эса 2022-2023 йиллар давомида ўрнатилган.
Саккизта қуёш панели станция функционаллигини таъминлашда керак бўладиган электр энергиясини 30 фоизга кўпроқ генерация қилиш имконини беради. Улар эски панеллар ёнига ўрнатилади. Натижада, станция энерготизими қуввати 160 дан 215 киловаттагача ошади.
NASA’га кўра, ХКСдаги эски саккизта қуёш панели ҳам ҳозирча яхши ишламоқда, аммо уларнинг хизмат кўрсатиш муддати 15 йилга мўлжалланган. Бу турдаги панелларнинг биринчиси станцияга 20 йилдан ошиқроқ вақт олдин ўрнатилган эди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

19:25 / 18.03.2025
Халқаро космик станцияда 9 ой қолиб кетган астронавтлар Ерга қайтмоқда

17:05 / 16.03.2025
SpaceX кемаси ХКСга муваффақиятли уланди

02:02 / 31.01.2025
Америкалик астронавтлар ХКС бортидан яна очиқ космосга чиқди

23:02 / 16.01.2025