Халқаро космик станцияда 9 ой қолиб кетган астронавтлар Ерга қайтмоқда
NASA астронавтлари Бутч Уилмор ва Суни Уилямс SapceX капсуласида Ерга қайтяпти. Уларнинг саккиз кунга мўлжалланган саёҳати техник муаммолар сабабли узоқ муддатга чўзилиб кетди.

Фото: Getty Images
NASA астронавтлари Бутч Уилмор ва Суни Уилямс космосдаги тўққиз ойлик сафардан сўнг ниҳоят Ерга қайтмоқда, деб ёзади BBC. Улар Халқаро космик станцияда (ХКС) саккиз кун қолиши керак эди, бироқ техник муаммолар сабабли уларнинг миссияси узоқ муддатга чўзилиб кетди.
Уилмор ва Уилямс NASA астронавти Ник Ҳейг ҳамда россиялик космонавт Александр Горбунов билан бирга SapceX капсуласида Ерга қайтяпти. Улар 18 март куни Гринвич вақти билан 05:05 да ХКСдан ажралиб чиққан ва соат 21:57 да Флориданинг қирғоқлари яқинига қўниши кутилмоқда.
Аввалига SapceX компаниясининг Dragon капсуласи катта тезликда Ер атмосферасига киради, бунда унинг ҳарорати Целсий бўйича 1600 даражагача қизийди. Сўнг капсула тезлиги камайиб боради ва астронавтлар Ер тортиш кучидан тўрт баравар катта бўлган ортиқча юкланишга бардош бериши керак бўлади. Ниҳоят, аппарат тўртта йирик парашют ёрдамида океанга юмшоқ тарзда қўнади.
Суни ва Бутчнинг саёҳати 2024 йил июнда бошланган эди. Астронавтлар Boeing компанияси томонидан яратилган Starliner космик кемасининг биринчи синовида иштирок этди.
Космик станцияга парвоз вақтида капсулада қатор техник муаммолар кузатилди, шу боис астронавтларнинг унда уйга қайтиши хавфли деб топилди. Ўтган йилнинг сентябрида Starliner Ерга экипажсиз қайтди. Бу эса Бутч ва Сунини қайтариш учун янги кема кераклигини англатарди. Шунинг учун NASA сентябр ойида ХКСга борган SapceX капсуласини танлади.
Dragon капсуласида станцияга тўрт нафар астронавт ўрнига икки киши учиб борди — Бутч ва Суни учун бўш жой қолдирилди. Муаммо шунда эдики, SapceX парвози 6 ойга мўлжалланганди, натижада астронавтларнинг ХКСда қолиш муддати 2025 йил март ойига қадар чўзилиб кетди.
SapceX капсуласи 16 март куни эрталаб тўрт нафар астронавтни — Энн МакКлейн ва Никол Айерс, япониялик астронавт Такуи Ониси ва россиялик космонавт Кирилл Песковни Халқаро космик станцияга етказди. Энди эса Ерга Бутч Уилмор, Суни Уилямс, Ник Хейг ва Александр Горбунов қайтмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тбилиси-Тошкент йўналишидаги самолёт техник носозлик сабаб учолмади
Ўзбекистон | 14:20
-
«Трамп зерикиб қолмаслиги» учун НАТО саммит дастурини қисқартирди
Жаҳон | 14:15
-
Ўзбекистон ва ЮНИДО қўшма "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олди
Ўзбекистон | 13:45
-
Исроил Эрон кассетали ўқ-дорилардан фойдаланаётганини маълум қилди
Жаҳон | 13:43
Мавзуга оид

17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди

01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин

23:59 / 03.05.2025
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради

00:20 / 02.05.2025