Европа Иттифоқининг 16 давлати мудофаа харажатларини оширмоқчи
ЕИнинг 16 давлати, жумладан Германия, ҳарбий харажатларни ошириш учун Барқарорлик ва ўсиш пактидаги истиснодан фойдаланишга қарор қилди, деб хабар берди ЕИ кенгаши.

Фото: Hannibal Hanschke / EPA-EFE
Германия ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа 15 давлат мудофаа харажатларини ошириш учун Европа Иттифоқининг Барқарорлик ва ўсиш пакти бюджет қоидаларидан истиснодан фойдаланишга тайёр. Бу ҳақда 30 апрель, чоршанба куни ЕИ кенгаши маълум қилди.
Таъкидланишича, Еврокомиссия мамлакатларга Брюсселнинг Европа Иттифоқи мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш режалари муносабати билан ушбу имкониятдан фойдаланишни таклиф қилган. Кўриб чиқилаётган қоида Европа Иттифоқига аъзо давлатларга тўрт йил давомида ҳарбий мақсадлар учун ялпи ички маҳсулотининг 1,5 фоизигача қўшимча қисмини, Европа Иттифоқи бюджети қоидаларида қўйилган чекловларни ҳисобга олмасдан ажратиш имконини берувчи пактдир.
Бу чекловлар, хусусан, аъзо мамлакатларнинг йиллик бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 3 фоизидан, умумий давлат қарзи эса ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслигини назарда тутади. ЕИ Кенгаши маълумотларига кўра, Германиядан ташқари Бельгия, Болгария, Чехия, Дания, Эстония, Греция, Хорватия, Латвия, Литва, Венгрия, Полша, Португалия, Словения, Словакия ва Финландия ушбу қоидалардаги истиснодан фойдаланиш ниятида. AFP агентлигининг хабар беришича, ушбу давлатларнинг 12 таси, жумладан Германия ҳам бу борада расмий сўров юборган. Яна тўртта давлат улардан ўрнак олиш ниятида.
«Биз қўшимча сўровлар учун очиқмиз», — дея агентлик Европа Иттифоқининг савдо комиссари Валдис Домбровскиснинг сўзларидан иқтибос келтиради. Март ойида ЕИ, агар Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Барқарорлик пакти қоидаларидаги истиснодан фойдаланса, 2030 йилга бориб ЕИда жами мудофаа харажатлари тахминан 650 миллиард еврога кўтарилиши мумкинлигини таъкидлади. Таққослаш учун, 2024 йилда Европа Иттифоқи давлатлари ҳарбий эҳтиёжларга жами 326 миллиард евро сарфлади, бу 2021 йилдаги 249 миллиард евродан 31 фоизга юқори.
«Европа Иттифоқининг қуролланиш режалари Россия таҳдиди ва АҚШ қўллаб-қувватлашни қисқартириши фонида ишлаб чиқилмоқда», деб ёзади AFP.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

18:41 / 02.06.2025
Стармер Буюк Британия «урушга тайёргарлик» режимига ўтаётганини эълон қилди

15:36 / 02.06.2025
Санкцион товарларнинг Ўзбекистон орқали Россияга етказилиши қисқаргани қайд этилди

12:36 / 02.06.2025
Дронлар ва замонавий қуроллар – мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивалидан фоторепортаж

18:24 / 31.05.2025