Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европага очилаётган эшик: Словакия бош вазири ташрифи ва Ўзбекистон учун янги имкониятлар
Ўзбекистон яна бир муҳим дипломатик воқеага гувоҳ бўлди: президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия бош вазири Роберт Фицо расмий ташриф билан юртимизга келди. Бу ташриф икки давлат ўртасидаги муносабатларда янги босқични бошлаб беради.

Очиқ мулоқотга асосланган стратегия
Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 1 январда ўрнатилган бўлса-да, узоқ йиллар давомида бу алоқалар кенг қамровли форматлар соясида қолиб кетган эди. Аммо охирги йилларда геосиёсий воқелик ўзгарди: расмий Тошкент ташқи сиёсати фаол ва очиқ мулоқотга асосланган стратегияни танлади. Европа Иттифоқи эса Марказий Осиёга бўлган қизиқишини сезиларли даражада оширди. Мана шу шароитда Ўзбекистон-Словакия муносабатлари янги мазмун билан бойиди.
Икки мамлакат халқаро майдонда, жумладан, БМТ, ЕХҲТ, Европа Кенгаши каби тузилмалар доирасида доимий мулоқот олиб боради. Словакия Ўзбекистоннинг минтақавий хавфсизлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурсларини бошқариш ва гендер тенглиги соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаши билан ажралиб туради. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам Словакиянинг ЕХҲТ доирасидаги фаолиятини, хусусан 2019 йилдаги маданиятлараро мулоқот ва қонун устуворлигига қаратилган раислигини юқори баҳолади.
Иқтисодий шериклик: янги имкониятлар
Сўнгги икки йилда иқтисодий алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. 2023 йил август ойида Ўзбекистон делегациясининг Словакияга ташрифи чоғида бизнес-форум ва бир қатор юқори даражадаги учрашувлар ташкил этилди. Словакия иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этган мазкур тадбирлар икки мамлакат ишбилармон доираларининг яқинлашувига йўл очди.
Словакия компаниялари Ўзбекистонни маҳаллийлаштириш ва минтақавий экспансия учун стратегик бозор сифатида кўрмоқда. Ўзбекистон томони эса Словакиянинг илғор технологиялари ва инвестицияларини жалб қилишдан манфаатдор. Бугунги кунда мамлакатимизда Словакия капитали иштирокида олтита корхона фаолият юритмоқда, шулардан тўрттаси 100 фоиз хорижий сармоя асосида ташкил этилган.
2025 йил 5 май куни Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши икки томонлама иқтисодий алоқаларни тизимлаштириш сари ташланган муҳим қадам бўлди.
Тошкент халқаро инвестиция форуми — стратегик платформа
Словакия бош вазири Роберт Фицонинг ташрифи IV Тошкент халқаро инвестиция форумига тўғри келаётгани бежиз эмас. Мазкур форум нафақат янги лойиҳаларни муҳокама қилиш, балки стратегик шерикликни амалий қадамлар билан мустаҳкамлаш учун катта имконият яратади.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Мулоқотларда савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.
Словакия Транскаспий йўналиши ва Европа Иттифоқининг «Global Gateway» ташаббуси доирасида Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган муҳим логистик ҳалқага айланиши мумкин.
Стратегик шериклик сари
Словакия бош вазирининг расмий ташрифи икки давлат муносабатларини нафақат фаоллаштириш, балки стратегик шериклик босқичига кўтариш, савдо, инвестиция, таълим, маданият, логистика, атроф-муҳит ва хавфсизлик соҳаларида мустаҳкам ва барқарор ҳамкорликка асос солиш имкониятини беради.
Ўзбекистон ва Словакия – ҳар иккиси ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва амалий манфаат асосида ҳамкорлик қилиб, халқаро муносабатлар тизимида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бораётган давлатлардир. Бугунги глобал ўзгаришлар даврида ана шундай ўзаро тушуниш ва ҳамфикрлик, шубҳасиз, икки халқнинг келажагига хизмат қилади.
Лутфилло Турсунов, журналист
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22
-
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Ўзбекистон | 22:40
-
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?
Жаҳон | 22:31
-
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Жаҳон | 22:28
Мавзуга оид

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

17:23 / 12.07.2025
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари Душанбеда терроризмга қарши илк мулоқотни ўтказди

13:06 / 12.07.2025
Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети Словакияга боғлиқ бўлиб қолмоқда

20:32 / 10.07.2025