Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
Россия компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида келгуси 3 йилда 100 та кичик самолёт ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. Биринчи самолётни 2025 йил октябр ойида чиқариш режалаштирилган.

Фото: poletpilot.com
“Навоий” ЭИЗ дирекцияси ҳамда Россия компанияси ўртасида учувчисиз самолёт типидаги учиш аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Kun.uz’га “Навоий” ЭИЗ раҳбари Ҳабиб Абдуллаев хабар берди.
Маълум қилинишича, лойиҳанинг умумий қиймати 30 млн АҚШ долларига тенг. Лойиҳа доирасида “Навоий” ЭИЗда келгуси 3 йилда 100 та самолёт ишлаб чиқариш режалаштирилган. Илк самолёт 2025 йил октябр ойида тақдим этилади.
Ҳабиб Абдуллаевга кўра, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички эҳтиёжларни таъминлаш билан бирга бошқа давлатларга ҳам экспорт қилинади.
Маълумот учун, «Первое опытно-конструкторское бюро» компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган СП-30 енгил, 2 ўринли самолётлари асосан қишлоқ хўжалиги, ўқув ва сайёҳлик парвозлари учун мўлжалланган. Бундай турдаги самолётлар 100 от кучига эга бўлиб, тезлиги 150 км/соатгача етади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

16:59 / 23.06.2025
“Ясалган” жиноят: Навоийда икки қиз ИИБ “резултати” учун қамоққа тиқилди

14:20 / 20.06.2025
Тбилиси-Тошкент йўналишидаги самолёт учиш аэропортига фавқулодда қайтиб қўнди

13:10 / 18.06.2025
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди

11:51 / 13.06.2025