Ўзбек тилида ёзилган биринчи стартап қўлланмаси тақдим этилди
"Startup Garage" венчур студияси ва "Mohirdev" онлайн таълим платформаси асосчиси Муҳаммад Халил ўзининг 5 қисмдан иборат стартап қўлланмалари тўпламини тақдим этди. Ўзбек тилидаги туркум Ўзбекистон ёшлари орасида бизнес ва стартаплар ҳақидаги билимлар кенгроқ оммалашишига хизмат қилади.

Тадбир ташкилотчилари тақдим этган сурат
Тақдимот тадбири 28 апре куни ўзбек маданияти ва тили ривожида алоҳида ўринга эга Андижон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда маҳаллий тадбиркорлар, ўқитувчилар ва инновация етакчилари ҳам иштирок этишди. Халилнинг сўзларига кўра, тадбир ўтказилган жой рамзий маънога эга бўлиб, стартаплар борасида билим олишни номарказлаштириш ва минтақавий тадбиркорликни кучайтириш зарурлигини акс эттиради.
"Туркумнинг мақсади – бошловчи тадбиркорларни, айниқса, пойтахтдан ташқарида, ўз она тилисида амалий тавсиялар бериш орқали қўллаб-қувватлашдир, – деди Халил. – Мен борган ҳар бир ҳудудда ғояларга тўла иқтидорли ёшларни кўрдим, лекин улар фойдаланиш маблағ топишда қийналишади. Ушбу туркум орқали тил билмаслик муҳим нарсаларни яратиш ва амалга оширишга тўсқинлик қилмаслигини таъминлашни мақсад қилганмиз".

Стартап асослари, маркетинг, савдо, бизнес моделлари ва венчур тафаккурига бағишланган бешта китоб Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган инновацион экотизимини қўллаб-қувватлаш ғоясининг бир қисмидир. Бу серия мамлакатдаги ёш тадбиркорларнинг имкониятларини кенгайтириш, стартап соҳасини янада оммабоп ва барчага очиқ бўлишини таъминлашга ҳисса қўшади.
Маҳаллий давлат органлари ва технологик ҳамжамият вакиллари бу ташаббусни олқишлади.
Бахтиёр Жалилов, Фарғона вилоятидаги IT Park раҳбари, шундай деди: “Биринчи марта бизда ўз халқимиз учун, ўз одамларимиз томонидан ишлаб чиқилган стартап таълими мавжуд. Бу бизнинг ёшларимиз ва Ўзбекистондаги келажакдаги тадбиркорлик учун катта қадам. Биринчи марта ўзбек тилида стартап таълимини тақдим этган "Startup Garage" компанияси нафақат ёш тадбиркорларнинг имкониятларини кенгайтиради, балки бизнинг инновацион экотизимимизни чинакам оммабоп ва қулай бўлишини таъминлайди”.
Маълумот учун, Startup Garage – Ўзбекистоннинг биринчи венчур студияси бўлиб, стартапларни стратегик қўллаб-қувватлаш, мураббийлик ва инвестиция олиш имкониятларини тақдим этишга қаратилган. Компания Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида фаолият юритади.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel”дан “CHILLA SALE” — фақат 1-2 июл кунлари 50%гача чегирма!
Жамият | 19:00
-
Қашқадарёдаги иккита дўконда ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:00
-
Британияда ChatGPT туфайли энди иш бошлаётган ходимларга нисбатан талаб тушиб кетди
Жаҳон | 22:57
-
Америкада ваҳшиёна лагерь: ушланган мигрантларни тимсоҳлар қўриқлайди
Жаҳон | 22:44
Мавзуга оид

15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

08:33 / 17.12.2024
Давлат банклари маҳалла стартапларига 50 млн доллар ажратади

18:57 / 16.10.2024
Стартап лойиҳалар экотизимини ривожлантириш ҳақидаги президент қарори имзоланди

14:16 / 24.08.2024