Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди
Тошкентда хусусий боғча администратори 7 ёшли болага нисбатан қўполлик қилиб, уни камера йўқ хонага олиб чиқиб қасддан ургани аниқланди. У билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, суд унга жарима қўллади.

Фото: Болалар омбудсмани
Тошкент шаҳридаги нодавлат мактабгача таълим муассасасида ходим болани калтаклагани аниқланди, дея хабар бермоқда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова котибияти.
Қайд этилишича, унга Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқаро Г. А. мурожаат йўллаган. Унда 7 ёшли фарзанди В.Д.ни боғча администратори У.И. уриб, жароҳат етказганини билдирган.
Мурожаатчининг билдиришича, 36 ёшли ходим мазкур иши учун жавобгарликка тортилган бўлсада, фаолиятини давом эттираётгани бўйича атрофлича ўрганишда амалий ёрдам сўраган. Шундан сўнг ҳолат болалар омбудсмани сўрови асосида ИИВ ва МТМВ томонидан ўрганилган.
Аниқланишича, администратор лавозимида ишлаб келган аёл болага нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, уни камера йўқ хонага олиб чиқиб қасддан уриб, соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида маъмурий жавобгарликка оид иш материаллари судга юборилган. Суд 26 март куни И.У.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-модданинг 2-қисми (Қасддан енгил тан жароҳати етказиш) бўйича жарима жазоси қўллаган.
Шунингдек, у билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам бекор қилиниб, мазкур муассасада фаолияти якунланган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "ПСЖ" "Интер"га жавобсиз 5та гол уриб, ўз тарихида илк бор мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 01:49
-
Машҳурлар иштирокидаги футбол турнирида жанжал уюштирганлардан бири 10 суткага қамалди
Спорт | 01:30
-
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида
Жаҳон | 22:40 / 31.05.2025
-
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
Фан-техника | 22:02 / 31.05.2025
Мавзуга оид

18:46 / 31.05.2025
Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қиз ариққа чўкиб ҳалок бўлди

08:55 / 12.05.2025
Тошкентда кўп қаватли турар жой қуриш учун берилган хулоса судда бекор қилинди

16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди

21:22 / 05.05.2025