Коста-Рикада Поас вулқони ҳаракатга келди
Вулқон ҳаракатга келишидан олдин зилзила кузатилмаган, бироқ атрофдаги ҳудудларда олтингугурт ҳиди тарқалган. Вулқон отаётган кул устунлари баландлиги 3-4 кмга етган.

Фото: elcomercio.com
Коста-Рикадаги Поас вулқони ҳаракатга келди. Вулқон отаётган кул устунлари баландлиги 3-4 километрга етмоқда, деб хабар беради El Commersio.
Қайд этилишича, вулқон отилиши майдони 3250 километр квадратни ташкил этадиган Марказий водийнинг исталган нуқтасидан кўринган.
21 апрел куни соат маҳаллий вақт билан 15:00 ҳолатига кўра, яқин атрофидаги аҳоли пунктларига кул тушиши кузатилмаган. Шамол йўналиши сабаб кул Гресия, Сарчи ва Сан-Карлос кантонлари томон ҳаракатланиши мумкин. Поас атрофидаги ҳудудлар ва Торо-Амарило округида хавфнинг «сариқ» даражаси эълон қилинган.
Вулқон ҳаракатга келишидан олдин зилзила кузатилмаган, бироқ атрофдаги ҳудудларда олтингугурт ҳиди тарқалган. Табиий офат Хуан Сантамария номидаги халқаро аэропорт фаолиятига таъсир кўрсатмаган.
Поас вулқони денгиз сатҳидан 2708 метр баландликда жойлашган бўлиб, унинг чўққисида диаметри 1,5 километрга етадиган иккита кратер мавжуд.
Аввалроқ Филиппиндаги Негрос оролида Канлаон вулқони ҳаракатга келгани, ҳудудда учинчи хавф даражаси эълон қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ базаларига зарба берган Эрон, уруш тугашини эълон қилган Трамп ва Путинга топширилган мактуб – кун дайжести
Жаҳон | 13:33
-
Миллий малака тизимини тартибга солиш бўйича айрим ҳужжатлар тасдиқланди
Ўзбекистон | 13:14
-
Киев ва Лондон ҳарбий ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик ҳақида эълон қилди
Жаҳон | 13:09
-
Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди
Жаҳон | 13:06
Мавзуга оид

20:29 / 02.06.2025
Италиядаги Этна вулқони яна отилишни бошлади

19:29 / 26.05.2025
Ҳавайида Килауэа вулқони отилишни бошлади

18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди

22:37 / 08.04.2025