Филиппиндаги Канлаон вулқони ҳаракатга келди
Негрос оролининг марказий қисмида жойлашган вулқон 4 минг метр баландликка кул отди.

Фото: Видеодан кадр
Филиппиндаги Негрос оролида Канлаон вулқони ҳаракатга келди. Вулқон жойлашган ҳудудда учинчи хавф даражаси эълон қилинди, деб ёзмоқда Euronews.
Филиппиндаги энг қадимий вулқонлардан бири — Канлаон яна ҳаракатга келди. Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, у 4 минг метр баландликка кул отган.
Денгиз сатҳидан 2465 метр баландликдаги Канлаон Негрос оролининг марказий қисмида жойлашган. Ўтган йил декабрда ушбу вулқон отилишни бошлагани сабаб атрофдаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинган эди.
Шундан буён Канлаон ҳудудида учинчи хавф даражаси сақланиб қолмоқда — бу лава отилиши эҳтимоли юқори эканини англатади. Мутахассисларнинг айтишича, яқин вақтлар ичида хавф даражаси ўзгартирилиши — кўтарилиши ёки туширилиши мумкин. Бу магма ер юзаси томон қандай тезликда ҳаракатланишига боғлиқ.
Филиппин «Тинч океани оловли ҳалқаси»да жойлашган. Ушбу ҳудудда вулқонлар фаоллиги юқори ва тез-тез зилзила содир бўлиб туради.
Аввалроқ Ҳавайида 2024 йил охирларида ҳаракатга келган Килауэа вулқонининг отилиши давом этаётгани тўғрисида хабар берилганди. Унинг янги фаоллик фазаси 25 март куни бошланган ва эртаси куниёқ вулқон лавалари 200 метрдан ортиқ баландликка отилган. Шунингдек, апрел бошида Исландия жануби-ғарбидаги Рейкянес яриморолида жойлашган Сундҳнукур вулқони яна фаоллашган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Биринчи президент спортчиларингни кўздан яшир деган” – шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев билан интервю
Ўзбекистон | 13:22
-
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
Ўзбекистон | 13:18
-
Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 13:15
-
Мерц Путинни 12 майдан бошлаб ўт очишни тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 13:00
Мавзуга оид

01:24 / 02.05.2025
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди

22:58 / 27.04.2025
Хитой Филиппин яқинидаги баҳсли кимсасиз оролни эгаллаб олди

21:33 / 22.04.2025
Коста-Рикада Поас вулқони ҳаракатга келди

00:13 / 02.04.2025