Бозорлар АҚШ божларида 90 кунлик танаффусга ўсиш билан реакция билдирди
АҚШ молия вазирининг таъкидлашича, тарифларни жорий этишдаги пауза дастлаб Трамп режасининг бир қисми бўлган.

Фото: David Dee Delgado/Bloomberg/Getty Images
Америка фонд биржаларидаги энг йирик компанияларнинг қимматли қоғозлари нархи АҚШ президенти Доналд Трампнинг дунёнинг аксарият мамлакатларига бож тўловларини жорий этиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги баёнотларига кескин ўсиш билан муносабатда бўлди. CNN маълумотларига кўра, 9 апрел, чоршанбада куннинг охирига келиб, АҚШда фонд биржаларининг ёпилиш индекслари 7-12 фоизгача кўтарилган.
Шундай қилиб, Ню-Йорк фонд биржаси индекси 7,04 фоизга ошди. Юқори технологияли акцияларни рўйхатга олувчи Nasdaq фонд биржаси 12,16 фоизга ўсди. Ўсиш саноат секторида ҳам кўринди, Dow Jones индекси 7,87 фоизга кўтарилган. Ва энг катта капиталлашувга эга компанияларни ифодаловчи S&P 500 бозор индексига 9,52 фоиз қўшилди.
Индексларнинг ўсиши кўп йиллар давомида рекорд даражада бўлди. S&P 500 2008 йилнинг октябр ойидан бери бундай кунлик кўрсаткични қайд этмаган, Nasdaq эса 2001 йил январидан бери бундай кўрсаткични кўрмаган, деб хабар беради CNN.
Шу фонда Американинг Brent маркали нефтининг фючерслари ҳам баррелига 62,86 доллардан 65,71 долларгача кўтарилди. Криптовалюта бозорлари ҳам яшил рангга айланди — масалан, биткойн курси кун бошидан буён 9,37 фоизга ўсди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Vosiq халқаро мактабининг — Юнусобод филиали ҳам IB PYP сертификатига эга бўлди!
Ўзбекистон | 15:30
-
Президент ёшларнинг инновацион ишланмалари ва истиқболли лойиҳалари билан танишди
Ўзбекистон | 15:29
-
Apple бошга тақиладиган еттита қурилмани тайёрламоқда
Фан-техника | 15:06
-
Гурбангули Бердимуҳамедов таэквондо бўйича «9-дан» фахрий унвонини олди
Жаҳон | 15:02
Мавзуга оид

12:30
G7 АҚШ бизнесини глобал солиқдан озод қилишга рози бўлди

07:40
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция айбловини олиб ташлашга чақирди

07:32
Россия ташқи разведка хизмати ва МРБ мулоқотни давом эттиришга келишиб олди

14:40 / 29.06.2025