Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 АҚШ бизнесини глобал солиқдан озод қилишга рози бўлди
Қўшма Штатлар ва бошқа G7 давлатлари АҚШ компаниялари ИҲТТ томонидан илгари сурилган йирик корпорациялар учун глобал минимал солиқ тўлашдан озод қилинишига келишиб олди.

Фото: Mark Schiefelbein/AP Photo/picture alliance
Қўшма Штатлар ва бошқа G7 давлатлари АҚШ компаниялари йирик корпорациялар учун глобал минимал солиқ тўлашдан озод қилинишига келишиб олди. Бу ҳозирда G7'га раислик қилаётган Канада Молия вазирлиги томонидан 28 июн куни эълон қилинган баёнотда айтилади. Баёнотга кўра, G7 янги режаси АҚШнинг амалдаги минимал солиқ қонунларини тан олади ва халқаро солиқ тизимининг барқарорлигини оширишга қаратилган.
Бунга жавобан Вашингтон АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан таклиф этилган солиқларни қисқартириш ва давлат харажатларини кўпайтириш бўйича «катта ажойиб» қонун лойиҳасига киритилган «солиқ қасоси» бандидан воз кечиши кутилмоқда. Ушбу ҳужжатнинг 899-моддасида «камситувчи» солиқ сиёсатига эга бўлган мамлакатларнинг жисмоний шахслари ва компаниялари учун солиқларни ошириш (тўрт йил давомида йилига +5 фоиз пункт) имконияти кўзда тутилган. Бу Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан илгари суриладиган йирик корпорациялар учун минимал солиқни ўз ичига олиши мумкин.
Axios маълумотига кўра, АҚШ молия вазири Скотт Бессент аллақачон Конгрессдан Трампнинг 28 июн куни АҚШ Сенатида процессуал овоз беришдан ўтган «катта ажойиб» қонун лойиҳасидан «солиқ қасоси» бандини чиқариб ташлашни сўраган. The New York Times'га кўра, «солиқ қасоси» АҚШ бюджетига 10 йил ичида 100 миллиард доллардан кўпроқ даромад келтириши мумкин.
Германия молия вазири ва вице-канцлер Ларс Клингбайлнинг айтишича, Вашингтон ва бошқа G7 давлатлари ўртасида эришилган келишув «солиқдан бўйин товлаш ва солиқ демпингига қарши курашни давом эттириш» имконини беради.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Британиянинг иқтисодий йўналишдаги "ақл марказлари" ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 10:25
-
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида йирик ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 10:03
-
Президент мустақилликнинг 34 йиллигига тайёргарлик кўриш бўйича қарор имзолади
Ўзбекистон | 09:50
-
Мерц АҚШ билан биргаликда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ниятида
Жаҳон | 09:46
Мавзуга оид

09:46
Мерц АҚШ билан биргаликда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ниятида

07:40
CNN: Ҳегсет Оқ уйни хабардор қилмасдан Украинага ёрдамни тўхтатган

23:42 / 10.07.2025
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади

21:34 / 10.07.2025