Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
Октябрдан апрелгача Ўзбекистон Қозоғистонга аввал режалаштирилганидан 1,7 миллиард куб метр кўпроқ сув жўнатди.

Фото: inbusiness.kz
2024 йил октябрь ойидан буён Ўзбекистон Қозоғистонга 12,6 миллиард куб метр сув жўнатган. Бу Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари деҳқонларига далаларни суғориш учун керак бўлади.
Октябрдан апрелгача Ўзбекистон Қозоғистонга аввал режалаштирилганидан 1,7 миллиард куб метр кўпроқ сув жўнатган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Нуржан Нуржигитов Самарқандда бўлиб ўтган форумда маълум қилди.
«Ушбу сув Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари фермерларини суғориш даврида таъминлаш учун ишлатилади. Трансчегаравий сувларни тақсимлаш ва бошқариш бутун Марказий Осиё бўйлаб сув хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга», деб таъкидлади расмий.
У мамлакатларни сув танқислигининг олдини олиш учун ҳамкорлик қилишга чақирди. Аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон 2024 йил октябридан 2025 йил октябригача Қозоғистонга 16 миллиард куб метрдан ортиқ сув жўнатиш бўйича келишиб олган эди.
«Шимолий Орол денгизига қарийб 1,8 миллиард куб метр сув қуйилган. Бу аввал прогноз қилинганидан 120 миллион куб метрга кўпдир. Қозоғистонга 490 миллион куб метр сув Дўстлик давлатлараро канали орқали етиб келди», деб хабар берди Сув хўжалиги вазирлиги.
Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари деярли бутунлай Қирғизистон ва Ўзбекистондан етказиладиган сувга боғлиқ. Сувнинг 60 фоизи ҳар доим қишлоқ хўжалигига сарфланади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда синов тариқасида йўллар бўйида пулли автотураргоҳлар ишга туширилди
Ўзбекистон | 16:55
-
Ҳусийчилар ракетаси Тел-Авивдаги аэропорт яқинида қулади
Жаҳон | 16:43
-
Миллиардер Уоррен Баффетт Berkshire Hathaway бош директорлигидан кетади
Жаҳон | 16:30
-
Ғалабани «ўғирлаган» Трамп, мақсади ўзгарган Россия – ҳафта дайжести
Жаҳон | 16:12
Мавзуга оид

01:52 / 03.05.2025
Қозоғистон россиялик тўрт депутат ва Давлат думаси вице-спикерининг мамлакатга киришини тақиқлади

16:46 / 02.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитойга дори-дармон хомашёси экспорти бўйича етакчилар қаторига кирди

12:53 / 02.05.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавотларни ҳамкорликда сотади

22:20 / 01.05.2025