Миллиардер Уоррен Баффетт Berkshire Hathaway бош директорлигидан кетади
94 ёшли Баффетт компаниянинг янги бош директори лавозимига ўз ўринбосари Грег Абелни тайинлашни тавсия қилди.

Фото: Getty images
Америкалик миллиардер Уоррен Баффетт Berkshire Hathaway компанияси бош директорлиги лавозимидан кетади. Бу ҳақда у акциядорларнинг йиллик йиғилишида маълум қилди.
94 ёшли Баффетт компаниянинг янги бош директори лавозимига ўз ўринбосари Грег Абелни тайинлашни тавсия қилди.
Баффетт Berkshire Hathaway’дан бутунлай кетиш ва унинг акцияларини сотишни режалаштирмаётганини маълум қилди.
Уоррен Баффетт — дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири бўлиб, Forbesʼнинг охирги йиллик рейтингида унинг бойлиги 159 миллиард долларга баҳоланган. У ўзининг деярли барча капиталини муваффақиятли инвестициялар ортидан тўплаган.
Баффетт Berkshire Hathaway’ни 1965 йилда сотиб олган — ўшанда у инвестор туғилган Небраска штатидаги кичик текстик корхонаси эди. Баффетт унинг асосида инвестициялар ва суғурта бизнеси билан шуғулланувчи улкан конгломерат қурди. Ҳозирда Berkshire Hathaway’нинг қиймати триллион доллардан ошади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилда Тунберг бўлган кемани Ғазога киритмаслик ҳақида буйруқ берилди
Жаҳон | 10:19
-
Қозоғистон президенти мудофаа вазирини алмаштирди
Жаҳон | 10:10
-
Сув — неъмат, тўлов — бурч. Оилангизни сувсиз қолишдан асранг
Ўзбекистон | 10:02
-
Бир килограмм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи айтилди
Ўзбекистон | 09:45
Мавзуга оид

22:19 / 28.08.2024
Berkshire Hathaway капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошди

23:01 / 23.01.2023
Forbes Американинг энг саховатли миллиардерлари рейтингини тақдим қилди

18:38 / 18.06.2022
Миллиардер Баффет билан бирга овқатланиш ҳуқуқи 19 млн долларга сотилди

18:21 / 22.11.2021