Ўзбекистон | 08:53 / 14.03.2025
1677
1 дақиқада ўқилади

Наманган ва Нукусда жамоат транспорти ЕТТБ кўмагида модернизация қилинади

Лойиҳа доирасида замонавий ҳаракат таркиблари харид қилиб, электробус парки ташкил этиш режалаштирилган. 

Фото: Транспорт вазирлиги

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Наманган ва Нукус шаҳри жамоат транспорти тизими такомиллаштирилади.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, мамлакатдаги шаҳар ва туманларни экологик тоза жамоат транспорти билан тўлиқ таъминлаш, хусусан, Наманган ҳамда Нукус шаҳри жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш ва аҳолига қулай йўловчи ташиш хизматларини яратиш мақсадида ЕТТБ билан ҳамкорликда йирик лойиҳага бошланмоқда.

ЕТТБ молиялаштираётган лойиҳа жамоат транспорт тизимини халқаро талабларга мос равишда модернизация қилишни назарда тутади. Лойиҳа доирасида замонавий ҳаракат таркибларини харид қилиш ва электробус парки (депо) ташкил этиш кўзда тутилган. Буюк Британиянинг Atkins компанияси лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади.

Банкнинг Осиё минтақасидаги вакили Надежда Ключникова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган шаҳри ҳокими Анваржон Отахўжаев билан учрашувда лойиҳанинг амалий қадамларини муҳокама этди.

Мавзуга оид