Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада анъанавий "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 8-10 август кунлари Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" ва "Арда Хива" мажмуаларида анъанавий "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтади.

Фото: "Дунё" АА
Uzbektourism.uz портали маълумотига кўра, Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган фестивал доирасида вилоятнинг шаҳар-туманлари ўз ҳудудларида етиштирилган ширин қовунларнинг кўргазма-савдосини ўтказади. Павилонлар ҳудудий ранг-баранглик асосида байрамона безатилади.
Шунингдек, театрлаштирилган саҳналар, қўғирчоқ театри ва миллий либослар намойиши, миллий таомлар, Хоразм нонлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, бадиий жамоалар, фолклор гуруҳларининг жонли ижро чиқишлари, маҳорат дарслари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилади.
"Қовун сайли"да фаол иштирок этганлар турли номинациялар асосида Хоразм вилоят ҳокимлиги ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Фестивалнинг асосий тадбирлари маҳаллий ва хорижий юлдузлар иштирокидаги гала концертлар билан 8-9 август кунлари "Ичан қалъа" ва 10 август куни "Арда Хива" туризм мажмуаларида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунича қуролни ташламаслигини маълум қилди
Жаҳон | 01:19
-
БМТ бош котиби Туркманистонга келди
Жаҳон | 01:00
-
Арманистон собиқ бош вазири Женнифер Лопес концертига қилинган харажатларни конституцияга зид деб атади
Жаҳон | 00:46
-
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди
Жаҳон | 00:30
Мавзуга оид

14:47 / 02.08.2025
Хивада хусусий боғча раҳбари болага жароҳат етказди

19:00 / 04.07.2025
8–10 август кунлари Хива шаҳрида анъанавий “Қовун сайли” бўлиб ўтади

15:25 / 03.07.2025
Ўзбекистон - Озарбойжон парламентлараро форуми – Хивадаги мулоқот қандай ўтди?

20:30 / 20.05.2025