Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой юқори технологияларини Ўзбекистонга жалб қилиш режалаштириляпти
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.
"Биз турли соҳаларни қамраб олган етакчи Хитой компаниялари — Chison Medical Technologies, China Resources Pharmaceutical Group, Norinco, Hangzhou Miuge Chemical Commodities Science and Technologies, Xiamen Tungsten, Shandong Gold, Contemporary Amperex Technology, Great Wall Motor, Origin Quantum, China Aerospace Science and Technolog билан бир қатор мазмунли ва самарали учрашувлар ўтказдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида.
Кун тартибида барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, илғор ишлаб чиқариш қувватлари ва юқори технологияларни Ўзбекистонга жалб этиш, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда мамлакатни минтақавий ва глобал таъминот занжирларига самарали интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.
"Биз Хитой компанияларининг Марказий Осиёнинг жадал суръатларда ривожланаётган бозорига кириш борасидаги самимий қизиқишларини қадрлаймиз", дейди Бахтиёр Саидов.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди
Таълим | 21:40
-
Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов» консервация қилинади
Жаҳон | 21:19
-
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди
Жаҳон | 21:14
Мавзуга оид

20:09
Хитой Европадан нега норози?

20:02
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

14:34
Хитой Тошкентда аккумуляторларни сақлаш тизимини барпо этади

09:54