Ўзбекистонга гибрид енгил автомобиллар импорти 21 баробарга қисқарди
2025 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонга енгил автомобил импорти қиймат жиҳатдан 3,5 баробарга, миқдор жиҳатдан эса 2,8 баробарга қисқарди. Энг катта камайиш гибрид автомобиллар импортида кузатилган – 21 баробар. Электромобиллар ва бензинли енгил автомобиллар импортидаги қисқариш эса мос равишда 2 баробар ва 2,8 баробар бўлган.

Фото: AFP
2025 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонга қиймати 44,8 млн долларлик 2570 дона енгил автомобил импорт қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитасининг ойлик ҳисоботида келтирилган.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг мос даврида 158,8 млн долларлик 7 минг 252 дона енгил автомобиллар импорти амалга оширилган. Ўтган бир йил давомида автомобил импорти қиймат жиҳатдан 3,5 баробарга, миқдор жиҳатдан эса 2,8 баробарга қисқарган.
Энг катта камайиш гибрид автомобиллар импортида кузатилган – 21 баробар. Электромобиллар ва бензинли енгил автомобиллар импортидаги қисқариш эса мос равишда 2 баробар ва 2,8 баробар бўлган.
Аввалроқ январ ойида ҳам Ўзбекистонга енгил автомобил импорти қиймат жиҳатдан 7 баробардан кўпроққа, миқдор жиҳатдан эса 5,6 баробарга қисқаргани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб импорт қилинган автомобилларни божхона ҳудудида эмас, Пискентдаги полигонда техник синовлардан ўтказиш бошланганди. Шунингдек, якка тартибда ёки хусусий тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган машиналар учун электромагнит мослашувчанлик текшируви ҳам жорий қилинди. Автополигоннинг мавжуд қуввати реал талабдан бир неча баробарга камлиги импорт ҳажмининг кескин қисқаришига таъсир қилаётган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

19:40 / 28.06.2025
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади

15:52 / 23.06.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Chevrolet ва Kia автомобиллари арзонлашди, BYD моделлари қимматлашди

12:58 / 21.06.2025
Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?

20:16 / 13.06.2025