Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди
Ҳукуматни мустақил равишда шакллантириш учун ҳукмрон партия 50 фоиз овоз олиши ёки Сербия билан музокараларни қайта бошлаш тарафдори бўлган мухолифат кучлари билан коалицияга кириши керак.

Фото: Valdrin Xhemaj / Reuters
Косовода 9 феврал, якшанба куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Associated Press агентлигининг дастлабки овоз бериш натижаларига таяниб хабар беришича, овозларнинг 73 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, бош вазир Албин Куртининг «Ўз тақдирини ўзи белгилаш» партияси 42 фоиз овоз тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда. Мухолифатдаги Косово Демократик партияси ва Косово Демократик лигаси мос равишда 22,7 ва 17,9 фоиз овоз билан иккинчи ва учинчи ўринларда. Тўртинчи ўринда яна бир мухолиф куч – собиқ бош вазир Рамуш Харадинайнинг «Косово келажаги учун алянси» 7,6 фоиз овоз билан.
«Халқ ғалаба қозонди. «Ўз тақдирини ўзи белгилаш» ғалаба қозонди. Биз кейинги ҳукуматни тузадиган ғолиб кучмиз», — дея Курти сўзларини келтиради AP. Айни пайтда, вазирлар маҳкамасини мустақил равишда шакллантириш учун ҳукмрон партия 50 фоиз овоз олиши керак, акс ҳолда «Ўз тақдирини ўзи белгилаш» Косовонинг Ғарб билан муносабатларини қайта кўриб чиқмоқчи бўлган мухолифат кучлари билан коалицияга кириши ва Сербия билан музокараларни қайта бошлаши керак бўлади.
Сайлов куни мамлакат прокуратураси овоз бериш натижаларига таъсир ўтказмоқчи бўлган саккиз киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Бироқ кейинроқ полиция «сайлов жараёни тинч ва жиддий ҳодисаларсиз ўтганини» маълум қилди. Овоз бериш жараёнини Европа Иттифоқидан 100 нафар, Европа Кенгашидан 18 нафар, халқаро ва маҳаллий ташкилотларнинг 1600 нафарга яқин вакили кузатди. Косоводаги парламент сайловларида икки миллионга яқин сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга эди. Косовонинг 120 ўринли парламенти озчилик гуруҳлари учун 20 та ўринни кафолатлайди, улардан 10 таси, овоздан қатъи назар, этник серблар учун ажратилган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

21:57 / 07.02.2025
Украинада сайловлар ўтказилиши мумкинми?

16:35 / 04.02.2025
АҚШ сайлов идорасига қалбаки аризалар топширган ўзбекистонлик ҳибсга олинди

13:29 / 28.01.2025