Шимолий Корея Украинадаги уруш туфайли ўз ракеталари аниқлигини оширди
Ракеталарнинг аниқлиги ортиб бораётгани Шимолий Корея Россиянинг Украинага қарши урушидан ракета технологиясини синовдан ўтказиш учун муваффақиятли фойдаланаётганидан далолат беради, дея хабар беради Reuters манбалари.

Фото: picture-alliance
Россия Украинага қарши урушда қўллаётган Шимолий Корея баллистик ракеталари 2024 йил декабр ойи охиридан бошлаб анча аниқроқ бўлди. Бу ҳақда 6 феврал, пайшанба куни Украинанинг икки юқори мартабали манбасига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда Украинага қарата отилган снарядлар 50-100 метрдан кўп бўлмаган оғиш билан мўлжалланган нишонларга тегишни бошлаган бўлса, илгари ракеталарнинг аниқлиги 1-3 кмни ташкил қилган. Бу Шимолий Корея ўзининг ракета технологиясини синовдан ўтказиш учун жанг майдонидан муваффақиятли фойдаланаётганини кўрсатади, деди Reuters'нинг армиядаги ва Украина ҳукуматидаги исми сир қолишни истаган манбалари.
Сеулдаги Асан сиёсатшунослик институтининг қурол-яроғ бўйича эксперти Янг Вук агентликка унинг Украинадаги манбалари Шимолий Корея Россияга топширган ракеталарнинг сўнгги партияларида яхшиланган самарадорлик ҳам тасдиқланганини айтди. «Чунки улар ракеталарни ишлаб чиқаради ва мижозлардан – Россия армиясидан фикр-мулоҳаза олади, улар ишончлироқ ракеталарни яратиш учун зарур бўлган тажрибага эга бўлади», деб тушунтирди эксперт.
Шимолий Корея Россияга қўшимча қўшинлар юборишга тайёрланмоқда
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бир неча минг шимолий кореялик аскарини йўқотганидан сўнг Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияга қўшимча қўшин жўнатишга қарор қилди, деб хабар бермоқда 24 январ куни "Ренхап" ахборот агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб.
Департаментнинг эслатишича, 11 минг кишидан иборат биринчи гуруҳ юборилганига деярли тўрт ой бўлди. Бу вақт ичида у учдан бир қисмга қисқарди ва бир нечта Шимолий Корея аскари асирга олинди. Шунга қарамай, КХДР Россия армиясига ёрдам бериш учун қўшимча кучлар юборишга тайёргарликни кучайтирди, деб таъкидлади қўмита.
22 январ куни Пентагондаги юқори мартабали манба The New York Times (NYT) нашрига худди шундай маълумотни етказди. Унга кўра, Шимолий Корея яқин икки ой ичида Россияга қўшимча кучлар юборади. Бироқ, на Пентагон, на Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси ҳарбий хизматчилар сонини аниқлаштирмади. Аввалроқ Москва Пхенянга ҳар бир аскар учун икки минг доллар тўлаётгани маълум қилинганди, бу КХДР фуқаросининг 83 йиллик маошига тенг.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
-
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:00
-
Қибрай туманидаги кўприклардан бирида автомобил ҳаракати тўлиқ чекланди
Жамият | 23:20 / 09.06.2025
Мавзуга оид

19:01 / 09.06.2025
Россияда украинлар ҳужуми оқибатлари акс этган кадрларни эълон қилганлик учун жарима ёзилмоқда

13:06 / 09.06.2025
Украина: жасадларни ватанга қайтариш шу ҳафта бошланади

09:23 / 09.06.2025
Россия ҳарбий базаларда самолётлар учун усти ёпиқ махсус жойлар қурмоқда

21:39 / 08.06.2025